OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ҳакимов Юнус Усмоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 yan 2019

Ҳакимов Юнус Усмоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ҳакимов Юнус Усмоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар анатомик резекцияси интра- ва операциясидан кейинги асоратларининг олдини олиш йўллари», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib117.

Илмий раҳбар: Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипова Назира Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.И. Пирогов номидаги тиббий-хирургик марказ Федерал давлат бюджет муассасаси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жигарнинг ҳажмли ҳосилалари бўлган беморларни даволаш-ташхислаш тактикасини ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш, жарроҳлик амалиёти усулларини такомиллаштириш ва амалиёт вақтида ва ундан кейинги асоратлар олдини олишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жигарнинг диффуз патологияси фонида бажарилган кенгайтирилган резекцияларидан сўнг яқин даврда гепатоцеллюляр етишмовчилик ривожланиши хавфи даражасини оширувчи прогностик омиллар аниқланган;

жигарнинг ёндош сурункали диффуз патологияларида ўчоқли ҳосилалар туфайли гепаторезекцион амалиётлардан сўнг жигар етишмовчилигининг ривожланиши ва жадаллашиб бориши частотаси ва клиник-функционал хусусиятлари аниқланган;

резекциядан кейинги эрта даврда жигарнинг қолдиқ ҳажми функционал етишмовчилиги фонида жигар энцефалопатиясининг транзитор шакли кечишининг хусусиятлари аниқлаштирилган;

жигарнинг сурункали диффуз патологиясида жигар экстракцияси фракцияси ва радиофармпрепарат ярим чиқарилиш даврининг ўзгаришлари аниқланганида гепатоцитлар функционал захирасининг сусайиши ва резекциядан сўнг компенсатор регенерация жараёнларининг секинлашиши исботланган;

терапевтик реабилитациянинг асосий тактик жиҳатларини аниқлаш имконини берувчи резекциядан кейинги жигарнинг кичик ҳажми фонида ўткир гепатоцеллюляр етишмовчиликнинг патогенетик звенолари очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жигарнинг ҳажмли ҳосилалари бўлган беморларни ташхислаш ва хирургик даволашни яхшилаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Жигарнинг ҳажмли ҳосилаларида анатомик резекцияни амалга ошириш, операциядан сўнг беморларни олиб бориш тактикасини стандартлаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил ноябрдаги 8н-д/236-сон маълумотномаси). Тавсиялар жигар саратони билан беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилашга, стационар даволаниш давомийлигини 26,2±0,7 дан 22,4±0,6 гача қисқартиришга имкон берган;

жигарнинг ҳажмий ҳосилалари бўлган беморларни ташхислаш ва хирургик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 декабрдаги 8н-д/236-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Натижада амалиёт вақтида қон йўқотиш хавфини пасайтириш ва гепатоцитларнинг функционал етишмовчилигини даволаш, жигарни резекция қилишда замонавий технологик воситаларни жорий қилиш эса резекциядан кейинги ўзига хос асоратлар частотасини 22,2% дан 9,6% гача, ўлим кўрсаткичларини 4,9% дан 1,9% гача пасайтириш имконини берган.