OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Смаилова Лазат Кенжебековнанинг фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида эълон
 
08 yan 2019

Смаилова Лазат Кенжебековнанинг фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида эълон

Смаилова Лазат Кенжебековнанинг

фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмирларда носпецифик вульвовагинитлар цитокинотерапиясининг клиник-иммунологик жиҳатлари», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib9.

Илмий раҳбар: Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (Ўзбекистон Республикаси) ва ҚР ССВ Акушерлик, гинекология ва перинатология илмий маркази (Қозоғистон Республикаси).

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аюпова Фарида Мирзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирлар носпецифик вульвовагинитларида иммуномодуляторларни қўллаш орқали даволашни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

носпецифик вульвовагинит ривожланишига анамнездаги болалар инфекцияси, нафас йўллари тез-тез касалланиши, аллергик касалликлар ҳамда менструал циклнинг дисфункциялари таъсири исботланган;

ўсмир қизларда ўткир ва нимўткир носпецифик вульвовагинитларда турғун гиперемия ва вагинага кириш йўлининг шишиши, шунингдек вулванинг инъекцияланган томирлари намоён бўлиши, узоқ муддатли яллиғланиш жараёни каби клиник-дифференциал хусусиятлари аниқланган;

ўсмирлар носпецифик вульвовагинити патогенезида ҳужайравий иммунитет, цитокин ҳолати ўзгаришининг ва қин ажратмаси нейтрофиллари фагоцитар фаоллигининг камайиши орасидаги ўзаро боғлиқлиги аниқланган;

яллиғланишга хос ва яллиғланишга қарши цитокинлар кўрсаткичлари ўзгариши организмда касалликнинг кечиши ва давомийлигига боғлиқлиги исботланган;

носпецифик нимўткир вульвовагинитда касаллик узоқ кечиши ҳамда иммунитет фаолиятиниг сустлашиши натижасида иккиламчи иммунтанқислик ривожланиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўсмирларда специфик вульвовагинитлар цитокинотерапиясининг клиник-иммунологик жиҳатларини аниқлаш, ташхислаш ҳамда даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Қиз болалар ва ўсмирларда специфик вульвовагинитни ташхислаш ва даволаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Акушерлик, гинекология ва перинатология илмий марказининг 2018 йил 14 майдаги 6-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма носпецифик вульвовагинитли ўсмирларни микробиологик ва иммунологик ташхислаш, хавф гуруҳини аниқлаш, касаллик кечишини башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;

ўсмирларда носпецифик вульвовагинитлар цитокинотерапиясининг клиник-иммунологик жиҳатларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Олмаота акушерлик, гинекология ва перинатология илмий маркази, «University Medical Center» корпоратив фондининг Оналик ва болалик миллий илмий маркази амалиётига жорий қилинган (Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 20 мартдаги маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар тиббий ёрдам сифатини оширган, ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали касаллик асоратларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда болаларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.