OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Эргашев Маъруфжон Махамматжановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 yan 2019

Эргашев Маъруфжон Махамматжановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Эргашев Маъруфжон Махамматжановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўза генетик коллекциясидаги ўрта толали линияларда сифат ва миқдорий кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғланишлар», 03.00.09–Умумий генетика (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/B74.

Илмий раҳбар: Нариманов Абдужалил Абдусаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат унверситети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.01.

Расмий оппонентлар: Ибрагимов Паридун Шукурович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Санаев Нормўмин Норбердиевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўза генетик коллекцияси ўрта толали линияларининг F1-F2 дурагайларида морфологик-сифат ва қимматли хўжалик-миқдорий белгиларининг ирсийланиши ва улар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик хусусиятларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ғўза генетик коллекцияси изоген линияларининг дурагайларида барг пластинкаси рангининг ирсийланиши учта аллел генлар томонидан бошқарилиши ва бу белгининг ривожланишида кўп аллеллик ҳолати мавжудлиги аниқланган;

ғўза генетик коллекциясининг туксиз чигитли изоген Л-77 линияси билан янги Л-670 линиясининг ўзаро дурагайларида чигит тукланиши белгисининг генетикасини тадқиқ этиш асосида Л-670 линиясининг бу белги бўйича генотипи аниқланган ва iiFt1Ft1Ft2Ft2FcFc деб тавсифланган;

ғўза генетик коллекцияси линияларининг F1 дурагайларида тола узунлиги белгиси асосан ижобий доминантлик, тола чиқими асосан ота ёки она шаклининг тўлиқсиз устунлиги ва ижобий ўта доминантлик, битта кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит вазни белгилари асосан паст кўрсаткичли линиянинг тўлиқсиз устунлиги ҳолатларида ирсийланиши очиб берилган;

F2 комбинацияларида миқдорий белгилар бўйича кенг кўламдаги ажралиш жараёни рўй бериши, юқори ижобий трансгрессия тола чиқими бўйича F2Л-39 х Л-452 комбинациясида, тола индекси бўйича F2Л-38 х Л-452 комбинациясида, тола узунлиги бўйича F2Л-620 х Л-481 комбинациясида ва 1000 дона чигит вазни бўйича F2Л-4112 х Л-70 комбинациясида эканлиги аниқланиб, ота-она линияларига нисбатан юқори кўрсаткичли рекомбинант шакллар ажратиб олинган;

ўрта толали ғўзада рангли толага нисбатан толанинг оқ рангда бўлиши тола чиқими, индекси ва узунлигига ижобий таъсир этиши аниқланган;

ғўза ўсимлигида тола узунлиги ва индексининг юқори кўрсаткичларига эга селекцион истиқболли шаклларини танлаб олишда барг пластинкасининг яшил, толанинг эса оқ рангидан морфологик маркер белгилар сифатида фойдаланиш мумкинлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғўза генетик коллекциясидаги ўрта толали линияларда сифат ва миқдорий кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғланишларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ғўза генетик коллекцияси линияларида морфо-биологик ва хўжалик белгиларнинг ўзгарувчанлиги А-8-6 рақамли «Ғўза генетик коллекциясининг истиқболли линиялари ва қурғоқчиликка чидамли навлар селекциясида такомиллаштирилган усулларни қўллаш» мавзусидаги амалий лойиҳада коллекцион материалларнинг морфо-хўжалик белгиларини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 89-03-2017-сон маълумотномаси). Натижада сув танқислиги шароитида ғўзада морфологик ва қимматли хўжалик белгиларининг ўзгарувчанлигини аниқлаш имконини берган;

ғўза генетик коллекциясидаги ўрта толали линияларда морфологик белгиларнинг ирсийланишида экологик муҳитнинг таъсири ИОТ-2012-8-3 рақамли «Шўрга чидамли ўсимликлар миллий генофондини шакллантириш ва ундан ишлаб чиқаришда фойдаланишни йўлга қўйиш» мавзусидаги инновацион лойиҳасида ғўза морфо-биологик белгиларни баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 89-03-2017-сон маълумотномаси). Натижада ғўза ўсимлигидаги сифат ва миқдорий белгиларнинг ирсийланиши ва улар ўртасидаги корреляцион боғланишлар даражасини аниқлашда «генотип+муҳит» муносабатларини аниқлаш имконини берган;

ғўза генетик коллекциясидаги ўрта толали линияларда сифат ва миқдорий кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғланишлари ИТД-9-26 рақамли «Шўрланган тупроқ шароитида донли экинларнинг ўсиши, ривожланишини авжлантирувчи ва потогенларига самарали таъсир этувчи препаратлар яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида препаратлар таъсирида ғўзанинг морфологик белгиларини баҳолаш, глизирризин кислотаси тузларини стимуляторлик хусусиятларини таҳлили қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 89-03-2017-сон маълумотномаси). Натижада ғўзада генотип+муҳит муносабатларини аниқлаш ва физиологик фаол моддаларни ўсимлик тўқималарига таъсир механизмларини аниқлаш имконини берган;

ўрта толали ғўзанинг янги чигити туксиз, толали Л-806 тизмаси Сирдарё вилоятининг “Ўғитга чанқоқ дала” фермер хўжалигининг пахта майдонларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 02/020-1508-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тизмадан сув ва ўғит танқислиги шароитларида юқори ва сифатли ҳосил олиш имконини берган.