OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Пaзилова Дилноза Зиявутдиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 yan 2019

Пaзилова Дилноза Зиявутдиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Пaзилова Дилноза Зиявутдиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Махсус пойабзал учун электр ўтказувчанлик хоссасига эга бўлган резина тагликлар технологиясининг ўзига хос хусусиятлари», 05.06.03–Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Т805.

Илмий раҳбар: Максудова Умида Мирзарахимовна, техника фанлари номзоди, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Мусаев Сайфулло Сафоевич, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: статик электрдан ҳимоя қилувчи махсус пойабзал учун электр ўтказувчи резинали тагликлар композицияси ва уни ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пойабзал таглиги учун қўлланилган резина таркибига техник углерод киритиш ҳисобига унинг электр ўтказиш хусусиятини ошириш усуллари ишлаб чиқилган;

резина тагликлар композицияси таркибидаги тўлдирувчи техник углероднинг миқдори бўйича электр ўтказувчанлик ва физик-механик хусусиятлари ўзгариш боғланишлари ишлаб чиқилган;

СКМС-30 бутадиен метилстироль каучуги асосида ишлаб чиқилган резина композициясини олиш ва қўллашнинг технологик режимлари ишлаб чиқилган;

электр ўтказувчи резина тагликларнинг киришишида елим плёнкаларини иссиқлик фаоллаштириш технологик жараёни оптималлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Электр ўтказувчи махсус пойабзал учун қўлланилган резина тагликларнинг янги тузилишларини олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

электр ўтказувчи махсус пойабзал учун резинали таглик олиш технологияси «Ўзчармсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда, хусусан «Кафолат резина» МЧЖ корхонасига жорий этилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2018 йил 11 июндаги ФБ-9/667-1-сон маълумотномаси). Натижада импорт ўрнини босувчи резина тагликлар олиш имконияти яратилган;

ток ўтказувчи пойабзал ишлаб чиқиш технологик регламенти «Ўзчармсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда, хусусан «Нафис» МЧЖ корхонасига жорий этилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2018 йил 11 июндаги ФБ-9/667-1-сон маълумотномаси). Натижада тўлиқ электр токини ўтказувчи резинали таглик ассортиментини кенгайтириш имкони яратилган;

ишлаб чиқилган электр ўтказувчи резина тагликларидан тайёрланган пойабзал моделлари «Ўзчармсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда, хусусан «Восток» НИЧБда ишлаб чиқаришга жорий қилинган. Ишлаб чиқилган «Статик электр токини ўтказиш учун махсус пойабзал (ток ўтказувчи пойабзал)» учун техникавий шартлар TSh 64-0207245-001:2004 ЎзР  “Ўзстандарт” Давлат реестрида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2018 йил 11 июндаги ФБ-9/667-1-сон маълумотномаси). Натижада пиротехника чиқаришнинг хавфли омилларини бартараф этувчи маҳаллий махсус пойабзал ишлаб чиқариш имкони яратилган.