OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Қазоқов Фархот Фармоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 yan 2019

Қазоқов Фархот Фармоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Қазоқов Фархот Фармоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Модификацияланган карбамид-формальдегид қатронлари билан қоракўл териларини тўлдириш технологияси ва комплекс хоссаларининг асослари», 05.06.03–Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/T530.

Илмий раҳбар: Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Ихтиёрова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор; Абулниёзов Қурбанбай Исмаилович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган карбамид-формальдегид қатронини олиш, хоссаларини тадқиқ этиш ва у асосида қоракўлни тўлдиришнинг самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бора турли нисбатларда акрил кислота иштирокида модификацияланган карбамид-формальдегид қатрони синтез қилиниб, реакциянинг оптимал шароитлари ишлаб чиқилган;

қоракўл дермаси структурасида рН муҳитга боғлиқ ҳолда модификацияланган карбамид-формальдегид қатронининг ошлаш ва тўлдириш хусусияти, тери коллагенининг молекуляр занжирида қатрон билан мустаҳкам боғлар ҳосил қилиш ҳисобига тери тўқимасини гидротермик деструкция ҳароратининг ортиши билан аниқланган;

модификацияланган карбамид-формальдегид қатрони билан тўлдирилган ва ишлов берилмаган қоракўл намуналарини эксплуатацион омиллар таъсирида емирилиш характери, агрессив муҳитларга  бардошлилиги  билан ўрганилиб, тажриба намуналарининг назорат намуналарига нисбатан барқарор структура ҳосил қилиши орқали аниқланган;  

модификацияланган карбамид-формальдегид қатрони билан ишлов берилган жуннинг сорбцион хусусиятини камайиши кератин гидрофил гуруҳларнинг ўзаро таъсири натижасида субмикроструктурасини умумий зичлаштиришга олиб келиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Янги синтез қилинган модификацияланган карбамид-формальдегид қатрони иштирокида қоракўл териларини тўлдириш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

модификацияланган карбамид-формальдегид қатрони иштирокида қоракўл териларини тўлдириш технологияси “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарида, жумладан “Осиё-Чарм-Файз” МЧЖ, “Динамо” Тошкент спорт буюмлар фабрикаси ва “Ислом” кичик корхоналарида жорий этилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2018 йил 3 июлдаги ФБ-9/800-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида қоракўл мўйнани тўлдириш учун янги модда, модификацияланган карбамид-формальдегид қатрони олиниши ва қоракўл тайёр маҳсулотининг юқори эластиклик ва юмшоқлик хоссаларга эга бўлишига эришилган;

синтетик ошловчилар ва модификацияланган карбамид-формальдегид қатрони “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда, жумладан “Динамо” Тошкент спорт буюмлар фабрикасида қоракўл ярим маҳсулотига янги модификацияланган қатрони ошловчи-тўлдирувчи таркиб сифатида жорий этилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2018 йил 3 июлдаги ФБ-9/800-сон маълумотномаси). Натижада нав бўйича тайёр қоракўл мўйнанинг чиқиши 1,2%га ортишига эришилган;

қоракўл ярим маҳсулотини модификацияланган тўлдириш технологияси “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда, хусусан Бухоро “Ислом” ҚКда жорий этилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2018 йил 3 июлдаги ФБ-9/800 сон маълумотномаси). Натижада тайёр қоракўл мўйналари майдони чиқимининг ортиши, қоракўл мўйналарининг хоссалари яхшиланиши, чўзилишдаги мустаҳкамлик кўрсаткичини 9,6%га ошишига эришилган.