OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Джумабаев Ғуломжон Халиллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 yan 2019

Джумабаев Ғуломжон Халиллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Джумабаев Ғуломжон Халиллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳалқали йигирув машиналарининг конструктив элементларини такомиллаштириш асосида сифатли ип олиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш  (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T783.

Илмий раҳбар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Муқимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор; Эркинов Зокиржон Эркинбой ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳалқали йигириш машиналари конструктив элементларини такомиллаштириш ва параметрларини аниқлаш асосида ип узилишлар сонини камайтириш ва сифат кўрсаткичларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта толаси пилигини чўзиш асбобининг юк валиги ва амартизаторли ип ўтказгичнинг такомиллаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган;

ҳалқали йигириш машинасида таркибли ип ўтказичнинг уч қатламли қайишқоқ элементлардан фойдаланган ҳолда йигирилган ип деформацияларини ифодаловчи боғланишлар, ип ўтказгич қайишқоқ втулкаларининг умумий радиуси бўйлаб деформацияланиш боғланишлари ишлаб чиқилган;

қайишқоқ втулкали ип ўтказгич ички втулкасини вертикал тебранишларининг динамик ва математик моделлари олинган ҳамда ип ўтказгич керакли тебраниш амплитудасини таъминлайдиган массаси бикрлик коэффициенти қийматлари таъсир этувчи кучларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;

чўзувчи асбоб валикларининг ўқларини вертикал тебраниш қамровини пиликнинг чўзишга қаршилиги амплитудасига боғланишлари, пилик текислигини таъминлайдиган юкловчи валиклар ўқларининг тебраниш қамрови қийматлари ишлаб чиқилган;

йигирув машинаси чўзувчи асбобини юкловчи валикларининг ўқлари вертикал хусусий тебраниш частоталарининг резинали втулкалар келтирилган бикрлик коэффициентлари ўзгаришига боғлиқлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳалқали йигирув машинасидаги технологик жараёнларни ва параметрларни оптималлаш бўйича олинган натижалар асосида:

янги конструкциядаги икки қатламли эластик қопламали юк валикларига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Йигириш машинасининг ип чўзиш ускунаси», №FAР 01051-2014 й.). Натижада ип шаклланиш зонасига бурам тақсимланиш миқдори 15,42%га, бурам тақсимланиш равонлиги 1,47 мартага ошиш, бу эса ип тебраниш катталигини барқарор бўлишига имкон яратган;

такомиллаштирилган эластик амортизаторли ип ўтказгичга Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Ҳалқали йигириш машинасининг ип ўтказгичи», №FAР 00878-2012 й). Натижада ипнинг кесим бўйича нотекислиги 1,7%га камайиш, солиштирма узиш кучи 0,64 сН/тексга ошиш, узиш кучи бўйича квадратик нотекислиги 1,3%га камайиш имкони яратилган;

пахта толаси пилиги чўзиш асбобининг юк валиги ва амартизаторли ип ўтказгичнинг такомиллаштирилган конструкциялари «Ўзтўқимачилик» уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан «Shovot tekstil» МЧЖда жорий этилган («Ўзтўқимачилик» уюшмасининг 2018 йил 4 декабрдаги БМ-06-6308-сон маълумотномаси). Натижада ипларнинг узилишини 20,76%га камайтиришга эришилган.