OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Джўраев Жамолбек Абдуқаххоровичнинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 dek 2018

Джўраев Жамолбек Абдуқаххоровичнинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Джўраев Жамолбек Абдуқаххоровичнинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокардитли беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини даволашни оптималлаштириш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib334.

Илмий раҳбар: Хасанов Улуғбек Саидакрамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Арифов Сайфиддин Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гусейнов Назим Маметович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон).

Етакчи ташкилот: Мармара университети (Туркия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларининг миокардитни кечишига таъсирини аниқлаш ва даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

илк бор бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари яллиғланиш касалликларида қонда юзага келадиган гипоксия натижасида миокардит кечишини оғирлаштириши исботланган;

бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларида миокардитнинг ўчоқли ва диффуз шакллари фонида бурун битиши натижасида қондаги газ алмашинуви бузилишининг оғирлик даражаси аниқланган;

бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари яллиғланиш касалликлари кечишини аниқлаш мақсадида миокардит билан касалланган беморларда бурун бўшлиғи эндоскопияси, ринопневмотахометрия, мукоцилиар клиренс ҳолати, қондаги КФК-МВ, ЛДГ-1,2, рО2, рСО2ларнинг ўзаро боғлиқлиги ва клиник аҳамияти исботланган;

бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларининг такрорланишида миокардит фонида бурун тўсиғи қийшиқлиги, concha bullosa, пастки ва ўрта бурун чиғаноқлари гипертрофиялари мавжудлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Миокардит бўлган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Миокардит бўлган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини ташхислашни оптималлаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 июлдаги 8н-р/199-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома миокардит бўлган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини эрта ташхислаш, кузатилиши мумкин бўлган асоратлар ва ногиронликнинг олдини олиш имконини берган;

«Миокардит бўлган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини комплекс даволашни оптималлаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 июлдаги 8н-р/200). Мазкур услубий тавсиянома миокардит бўлган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини даволаш ва олдини олиш қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини берган;

Миокардит бўлган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини ташхислаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 7-сон шифохонаси ва Тошкент тиббиёт академияси 3-сон клиникаси ЛОР бўлимлари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 июндаги 8н-з/148-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши миокардит бўлган беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини даволаш самарадорлигини оширишга, беморларнинг умр кўриш даврийлигини узайтириш, даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш, миокардитли беморларнинг ҳаёт сифатини 25%га яхшилаш, ижобий терапевтик самарага эришиш имконини берган.