OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бурхонова Феруза Абдураззоқовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 dek 2018

Бурхонова Феруза Абдураззоқовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бурхонова Феруза Абдураззоқовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муаллиф адабий-эстетик қарашлари ва ижодий параллелизм (Назар Эшонқул ва Улуғбек Ҳамдам ижоди мисолида)», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fil262

Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.

Илмий раҳбар: Қаҳрамонов Қурдош Ялгашевич, филология фанлари доктори.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.0.

Расмий оппонентлар: Дониярова Шоира, филология фанлари доктори; Мелиев Сувон, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Н.Эшонқул ва У.Ҳамдам каби истеъдодли ёзувчиларнинг адабий-эстетик қарашларини ўрганиш ва ўз ижодида зуҳур бўлиши ҳодисасини адабий-эстетик тафаккур ва бадиий концепция, ижодий лаборатория ҳамда ижод психологияси нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

адабий-эстетик қарашлари ва ижодий параллелизм масаласи ёзувчининг эстетик позицияси, туйғу ва тафаккур муштараклиги ҳамда поэтик талқинни шакллантирувчи ижодий категория сифатида жаҳон ва ўзбек адабиётшунослиги кесимида асосланган;

Назар Эшонқулнинг адабий-эстетик мақолаларида илгари сурилган бадиий ижод, илҳом ва интуиция, илоҳийлик, ёзувчи “мен”и ва унинг бадиий асарда намоён бўлиш усуллари,  Ғарб ва Шарқ бадиий синтези масалаларига оид қарашлари ўз ижодига татбиқан қиёсий ўрганилиб, ёзувчининг бадиий маҳорати очиб берилган;

Назар Эшонқул асарларида ўзини яққол намоён қилаётган янгича поэтик ифода усуллари, метафорик образ ва тасвирлар, рамз ва мотивлар мумтоз ва жаҳон адабиёти билан қиёсланиб, адибнинг ижодий ютуғи сифатида кўрсатилган;

Улуғбек Ҳамдамнинг адабий-танқидий мақолаларидаги етакчи концепция ўз ижодига татбиқан ўрганилиб, ижодкор сифатидаги ўзига хосликлари, ҳаётийлик, бадиий ҳаққонийлик, самимийлик ва Шарқ фалсафасидан маънавий озиқланиш адиб адабий-эстетик қарашлари ва ижодиаро муштаракликнинг асоси эканлиги илмий жиҳатдан далилланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Муаллифнинг адабий-эстетик қарашлари ва ижодий параллелизм масаласига оид олиб борилган тадқиқотлар олинган натижалари асосида:

Назар Эшонқулнинг “Мендан “мен”гача” китоби ҳамда қисса ва ҳикоялари, Улуғбек Ҳамдамнинг илмий, адабий ва бадиий асарларининг етакчи хусусиятларини ифодалаган хулосаларидан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА-Ф1-Г040 “Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва адабий таъсир” фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 26 сентябрдаги ФТА-02-11/1307-рақамли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш ижодкор шахси ва дунёқараши, адабий-эстетик қарашларидаги устувор принципларининг адиб ижодида акс этиши масалаларини қиёсий-типологик, биографик ва руҳий таҳлил методлари асосида тадқиқ этишни умумлаштириш ва аниқлаштиришга хизмат қилган;

илмий тадқиқотнинг Н.Эшонқул ва У.Ҳамдам адабий-эстетик қарашлари  ва бадиий ижоди параллелизмига доир назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий университети Давлат илмий-техника дастури доирасидаги Ф1-02 фундаментал тадқиқотнинг “ХХ–XXI асрлар бўсағасида ўзбек адабиётшунослиги” бўлимида фойдаланилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2018 йил 7 ноябрдаги 89-03-3797-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан фойдаланиш ўзбек адабиёти кейинги йилларда жаҳон адабиётига хос турли поэтик изланишларга қўл уриб, рамзий-мажозий мазмун билан бойитиш ҳамда яратилаётган қаҳрамонлар миллий ва умуминсоний қадриятлар билан суғорилгани ҳақидаги илмий хулосалар билан бойитилишига хизмат қилган;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабий танқид кенгашининг йиллик ҳисоботида “Мен”ликни англаш салоҳияти”, “Лев Толстой “Иқрорномаси”да ижодкор шахси талқини”, “Бадиий ижод психологияси” мавзусидаги мақолалар таҳлилга тортилиб, уларнинг адабиётшунослик ва танқидчилигимиз ривожидаги аҳамияти қайд этилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2018 йил 25 апрелдаги 01-03/489-сон маълумотномаси). Натижада адабиётшунослик ва танқидчиликда ёзувчи шахси, адабий-эстетик қарашлари ижодий жараёни, ижод психологияси муаммоларини ёритишга, ёзувчининг ижодий маҳоратини ўрганишга кўмаклашган;

Муаллиф адабий-эстетик қарашлари ва ижодий уйғунлик (Н.Эшонқул ва У.Ҳамдам ижоди мисолида) масаласига оид илмий-назарий хулосалардан 2016-2018 йилларда Ўзбекистон телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 10 октябрдаги O’z\k-1-169-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттиришлар мазмунан бойитилган.