OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Раимжонов Зафарбек Хасанбоевичнинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 dek 2018

Раимжонов Зафарбек Хасанбоевичнинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Раимжонов Зафарбек Хасанбоевичнинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Француз ва ўзбек тилларида интенсивлик категориясининг чоғиштирма тадқиқи», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.PhD/Fil182.

Илмий раҳбар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолияткўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Андижон давлат университети, DSc.26.04.2018.Fil.01.10.

Расмий оппонентлар: Ширинова Раима Ҳакимовна, филология фанлари доктори, профессор; Яқубов Жамолиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: француз ва ўзбек тилларида интенсивлик лексик-грамматик майдони ифода воситаларининг структуравий, структуравий-функционал жиҳатларини чоғиштириш асосида тиллараро изоморфик ва алломорфик жиҳатларни аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

интенсивлик категорияси француз ва ўзбек тилларида илк бор чоғиштириб тадқиқ этилиши жараёнида тиллараро асосий структуралардаги “равиш-кучайтирувчи + сифат + от” кўринишидаги синтактик бирикма мужассамлиги, ташқи интенсив тавсифнинг V.+Adv.+Adv. бирикмаси каби изоморфик ва транспозицион структуралардаги француз тилидаги субстанция интенсив тавсифи воситалари доирасида “от + предлог + от” предлогли бирикмаси, предикатив интенсив тавсифда равишлар билан бир қаторда уларга функционал жиҳатдан тенглашувчи бошқа сўз туркумларининг  иштирок этиши каби алломорфик жиҳатлари очиб берилган;

француз ва ўзбек тилларидаги интенсивлик семантикасини ифодаловчи морфологик, лексик, синтактик, фразеологик, суперсинтактик сатҳлар бирликларининг интенсивлик лексик-грамматик майдонида жойлашган объектив ва аффектив микромайдонларининг ядро ва перифериясида сатҳлараро муносабатга кўра тартибли тақсимланиши ва жойлашиши аниқланган;

интенсивлик категориясини ифодаловчи (морфологик, лексик, синтактик, фразеологик, суперсинтактик сатҳлар) бирликларнинг тузилиши, уларнинг интенсивлик даража кўрсаткичларини белгилашда лексик-грамматик майдонда тутган ўрни, шунингдек ушбу бирликларнинг сатҳлараро муносабатлари каби структуравий-функционал жиҳатлари очиб берилган;

тиллар типологиясида ўзаро хослашув симметрик ва асимметрик, функционал монандлик, функционал инвариантлик, вариантлилик ва инвариантлик, шунингдек француз ва ўзбек тилларидаги интенсивлик ифода воситаларининг нутқ вазиятларида танланиши ҳамда сараланиши каби жиҳатлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Француз ва ўзбек тилларида интенсивлик категориясининг чоғиштирма тадқиқи бўйича олиб борилган натижалар асосида:

интенсивлик категориясининг француз ва ўзбек тилларида морфологик, лексик, синтактик, фразеологик сатҳларнинг лисоний воситалари ёрдамида ифодаланиш ҳамда ушбу бирликларнинг интенсивлик лексик-грамматик майдонида жойлашиш хусусиятлари юзасидан олиб борилган тадқиқот натижаларидан ОТ-Ф8-057 рақамли “Ўзбек тилини системавий тадқиқ этишнинг методологик асослари, метод ва принципларини шакллантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 мартдаги 89-03-973-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари майдон назарияси, лисоний ва нутқий ҳодисаларнинг ўзаро муносабати, тил ва тафаккур, умумлисоний принципларнинг фалсафий ва лисоний тавсифини беришда, шунингдек, тил бирликларини системавий тадқиқ қилиш метод ва методологиясини очиб беришда хизмат қилган;

француз тилидаги интенсивликни билдирувчи тил бирликлари Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан ҳар йили ташкил этиладиган мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Талабалар ва ўқувчилар франкофон театр ва қўшиқ фестивали”ни ўтказиш сценарийсига киритилган, шунингдек, “Le Roi soleil” номли саҳна кўринишида амалиётга татбиқ этилган (Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг 2018 йил 17 сентябрдаги маълумотномаси). Саҳналаштирилган мазкур спектаклда француз тилида интенсивликни ифодаловчи quel ennui, si facilement, un main de fer, un bras de fer, кtre bien plus drфle, кtre bien triste, кtre bien sйvиre, la plus grande cour, Oh mes amis ! Quelle nuit !, Que diable !, Ne suis-je pas ici chez moi !” каби тил бирликлари қўлланилган. Ушбу қўлланилган бирликлар сахналаштирилган спектаклнинг таъсирчан бўлишига, томошабинларда спектаклга бўлган қизиқишни янада орттиришга хизмат қилган;

диссертация натижалари ва материалларидан, жумладан интенсивлик категорияси ифода воситаларининг нутқда қўлланиш қирралари, француз ва ўзбек тилларидаги интенсивлик категорияси ифода воситаларининг грамматик-семантик қирралари, замонавий тилшуносликда тил ҳамда нутқий ҳодисаларнинг ўзаро муносабати, тил бирликларини системавий тадқиқ қилиш методлари каби натижа ва материалларидан Андижон вилоят телерадиокомпаниясида эфирга узатилган “Адабий муҳит”, “Ижод гулшани” кўрсатувлари сценарийсини тузишда фойдаланилган (Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2018 йил 28 февралдаги 20-24/93-cон маълумотномаси). Фойдаланилган натижа ва материаллар эфирга узатилган телекўрсатувларнинг мазмун-моҳиятини бойитган ҳамда илмий далилларга бой бўлишини таъминлаган.