OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Асророва Лобар Қобиловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 dek 2018

Асророва Лобар Қобиловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Асророва Лобар Қобиловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алоуддин Бухорий “Ҳайрату-л-фуқаҳо” асарининг ислом манбашунослигида тутган ўрни”, 24.00.01–Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tar50.

Илмий раҳбар: Исламов Заҳид Маҳмудович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.26.04.2018.Isl/Tar/F/Fil.57.01.

Расмий оппонентлар:Ражабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Мунавваров Зохилло Иномходжаевич, сиёсий фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Алоуддин Бухорий «Ҳайрату-л-фуқаҳо» асарининг ислом тарихи ва манбашунослигида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«Ҳайрату-л-фуқаҳо» асарининг бошқа фатво китоблардан фарқли жиҳатлари, яъни қозилар фаолияти, минтақада мавжуд заиф ривоят ва халқ томонидан айтилган асоссиз фиқҳий масалаларнинг ажратиб кўрсатилгани, ўша давр ижтимоий, сиёсий, тарихий жараённинг аҳамияти аниқланган;

«Ҳайрату-л-фуқаҳо» асарининг ўзидан кейинги фиқхий илмлар ривожидаги аҳамияти, жумладан, Абдуллатифнинг «Хулосату-л-фиқҳ» («ОбЗХЙ ЗбЭЮе»), Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Тоҳирий Сокийнинг «Мухтору-л-фатово» («гОКЗС ЗбЭКЗжм») каби фиқҳий китобларида ҳамда «Жўнг» («Мждђ»), «Маҳзар» («гНЦС») услубида ёзилган асарлар учун илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилганлиги исботланган;

Алоуддин Бухорийнинг ҳанафий мазҳаби асосида фиқҳий масалаларни ечимга олиб келишда урф муаммосига тўғри ёндашуви, фиқҳ амалиётини асосли тарзда бойитганлиги, маҳаллий иқлим-шароити, урф-одатларини инобатга олган ҳолда фатво бериши далилланган;

«Ҳайрату-л-фуқаҳо» асари ўз даври учун оилавий муносабатларни тартибга солиш, аёлларнинг ислом илмларидаги саводини таъминлаш, иқтисодий, мулкий, мерос ва бошқа ижтимоий муаммоларини адолатли ҳал этишда нуфузли манба бўлганлиги исботланган;

Бухоро фиқҳ мактабининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, XIII-XIV асрлар фақиҳлари классификацияси, яъни «сулолавий фақиҳлар», «араб тилида ижод этган фақиҳлар», «форс тилида ижод этган фақиҳлар», «мўғуллар истилоси туфайли бошқа юртларга кетиб қолган фақиҳлар», «ўлкада яшаб қолган фақиҳлар», «фиқҳ соҳасида ижод этган мутасаввиф»лар каби туркумлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Алоуддин Бухорий “Ҳайрату-л-фуқаҳо” асарининг ислом манбашунослигида тутган ўрни бўйича олинган натижалар асосида:

ҳанафий фиқҳи тарихи, «Ҳайрату-л-фуқаҳо», «Салоти Масъудий» каби фатво китоблари, Бухоро фақиҳларининг ҳаёти, фаолиятига оид маълумот ва хулосалардан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги мадраса ва олий ўқув муассасалари талабаларига «Фиқҳ» фанини ўқитишда, исломшунослик илмлари бўйича малака ошираётган тингловчилар учун «Фиқҳ илмига бағишланган манбалар», «Мовароуннаҳрда ёзилган фиқҳ асарлари» номли махсус курсларда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 12 ноябрдаги 2283-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлод, хусусан талабаларни ватанимиз улуғ сиймолари билан яқиндан таништирилган, олинган натижалар уларни ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар узвийлиги руҳида тарбиялашга хизмат қилган;

ҳанафийлик мазҳабининг Мовароуннаҳрга кириб келиш тарихи, асослари, фақиҳлар ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор этиш ҳамда уларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича методик ўқишларида, каталоглар, альбомлар, илмий-амалий материаллар базасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2018 йил 26 ноябрдаги 226-сон маълумотномаси). Натижада ўсиб келаётган ёш авлодда ислом дини ва фиқҳи тўғрисида, айниқса, ислом дини ниқоби остида фаолият кўрсатаётган бузғунчи диний-экстремистик оқимларнинг соф исломдан йироқ эканлиги борасида тўғри тасаввур кўникмалари шакллантирилган;

Бухоро минтақасидан етишиб чиқиб, Мовароуннаҳрнинг илмий марказлари ҳамда Шарқ мамлакатларида фаолият юритган 38 нафар фақиҳлар ҳаёти, мероси ҳақидаги маълумотлардан «Зиё» студиясининг туркум кўрсатувлари, «Ўзбекистон» телеканалининг “Ассалом Ўзбекистон” кўрсатув сценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 19 декабрдаги 01-35-2249-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, юртимиз тарихини, алломаларнинг бой меросини ўрганишга хизмат қилган;

XIII-XIV асрлар Мовароуннаҳр ижтимоий-сиёсий ва диний ҳаёти, фиқҳ мактаблари, Бухоро фақиҳларига оид маълумотлар, хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини ёшларга кенг тарғиб қилиш юзасидан «Ёшларга оид давлат сиёсати тарғиботи ойлиги» лойиҳасини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқишда, аёлларга хос масалаларда жавоб бериш учун илмий-назарий асос сифатида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2018 йил 19 декабрдаги 04-13-6637-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларда ўз халқи тарихини холисона ўрганиш, миллий ўзликни англаш, уларда миллий ғурур ва ифтиҳор туйғуларини уйғотишга хизмат қилган.