OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » БОЗОРОВ Эркин Ҳожиевичнинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
30 mart 2015

БОЗОРОВ Эркин Ҳожиевичнинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

БОЗОРОВ Эркин Ҳожиевичнинг

докторлик диссертацияҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /физика-математикафанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.FM156

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «3.25 А ГэВ/с импульсли кислород ядроларининг протонлар билан ўзаро таъсирларида парчаланиш жараёнлари ва 3–300 ГэВ энергияли π,р,α,C(С) - ва р(16О,20Ne) -тўқнашувларида протонлар ҳосил бўлиш механизмлари», 01.04.08 Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юлдашев Бехзод Садикович, физ.-мат.ф.д., проф., Ўзбекистон Республикаси ФА академиги.

Диссертация бажарилган муассаса номи: “Физика-Қуёш” илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси Физика-техника институти ва Ядро физикаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.FM.11.01

Расмий оппонентлар: физ.-мат.ф.д., проф. Р.Ледницки, физ.-мат.ф.д., проф. Н.Буртебаев, физ.-мат.ф.д. С.В.Артемов.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Амалий физика илмий текшириш институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибаси: 2012–2013 й., 2014 й. – ҳ.в. Тошкент Алоқа касб-ҳунар коллежи радиоалоқа-радиоэшиттириш ва телевидение кафедраси ўқитувчиси (ўриндошлик асосида).

    II. Нашр ишлари. Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАК нашрлари рўйхатига киритилган 2 та миллий илмий журналда 12 та илмий мақола, 3 та хорижий илмий журналда 6 та илмий мақола нашр қилинган.

б) диссертация мавзуси бўйича халқаро илмий конференция материалларида 13 та материал (3 та мақола, 10 та маъруза тезислари) эълон қилинган (2003, 2012, Самарқанд; 2004, 2006, 2013, Тошкент; 2014, Украина; 2014, Беларусь; 2014, Россия Федерацияси).

  III. Тадқиқотнинг мақсади  3.25 А ГэВ/с импульсли кислород ядроларининг протонлар билан ўзаро таъсирлашишларидаги парчаланиш жараёнлари ҳақида етарлича тўлиқ экспериментал маълумотлар олиш ҳамда 3-300 ГэВ энергия оралиқларидаги π,р,α,С(С)- ва р(16О,20Ne)-тўқнашувларида протонлар, шу жумладан, кумулятив протонлар ҳосил бўлишининг асосий механизмларини аниқлашдан иборат.

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги:

заряди Z=1–8 бўлган турғун ва нотурғун изотопларнинг кўндаланг кесимлари 3.25 А ГэВ/с импульсли 16Ор-тўқнашувларида ўта аниқлиги ва статистик хатоликлар чегарасида кўзгу ядроларининг кўндаланг кесимлари бир-бирига мос келиши исботланган;

протонлар ҳосил бўлишининг асосий механизмлари (буғланиш механизми, уйғотилган қолдиқ ядронинг ферми-емирилиш механизми ва каскад жараёнида протонларнинг тўғридан-тўғри уриб чиқариш механизми) ҳиссалари 40 ГэВ/с импульсли πС-, 300 ГэВ/с импульсли р20Ne- ва 3.25 А ГэВ/с импульсли 16Ор-тўқнашувларида ярим эмпирик усули билан баҳоланган. Ушбу улушлар парчаланувчи енгил ядронинг энергияси ва масса сонига боғлиқ эмаслиги ва уларнинг бирламчи заррачалар (пион ёки протон) турига боғлиқлиги топилган;

πС(40 ГэВ/с)-, р20Ne(300 ГэВ/с) - ва 16Ор(3.25 А ГэВ/с)-тўқнашувларида тез протонлар (р>0.25 ГэВ/с) ҳосил бўлиш механизмлари бирламчи энергияга, бирламчи заррачанинг ва парчаланувчи енгил ядронинг турига ҳамда ядронинг уйғониш даражасига боғлиқ эмаслиги исботланган;

3.25 А ГэВ/с импульсли 16Ор-тўқнашувларида дейтронлар ҳосил бўлишининг асосий механизмлари – каскад нуклонларининг бирлашув механизми, нисбатан тезкор енгил парчаларнинг емирилиши ва дейтронларни кислород ядроси таркибидан тўғридан-тўғри квазиэластик уриб чиқарилиши аниқланган;

оралиқ ҳолатлардаги 8Ве, 9В 12С* ядроларнинг 3.25 А ГэВ/с импульсли 16Ор-тўқнашувларида ҳосил бўлиш кўндаланг кесимлари аниқланган ва уларнинг нотурғун ядролар 5Не ва 5Li билан биргаликда α-зарралар ҳосил бўлиши кўндаланг кесимига қўшган ҳиссалари топилган; уйғотилган 12С* ядролари емирилишининг 3α-зарра ҳосил бўлиш каналига қўшган ҳиссаси ушбу каналнинг (38±3)% экани топилган;

кумулятив протонлар бирламчи зарраларнинг ядронинг асосий ҳолатида нуклонлар зичлиги флуктуацияси туфайли содир бўлувчи кўпнуклонли бирлашмалар (флуктонлар) билан ўзаро таъсирлашуви натижасида ҳосил бўлиши 16Ор(3.25 А ГэВ/с)-, р12С(4.2 ва 9.9 ГэВ/с)-, π−12С(40 ГэВ/с)-, р20Ne(300 ГэВ/с)-, α12С(4.2 А ГэВ/с)- ва С12С(4.2 А ГэВ/с)-тўқнашувларида топилган.

    V. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари:

Нотурғун 8Ве ва 9В ядроларининг экспериментда топилганкўндаланг кесимлари ва мазкур ядроларнинг α-зарралари ҳосил бўлишига қўшган ҳиссаларини аниқлаш усули енгил ядроларнинг фотоэмульсия ядролари билан периферик тўқнашувларида уларнинг кластер тузилишини тадқиқ қилувчи BECQUEREL (2009–2011) Халқаро ҳамкорлик дастури доирасида Бирлашган ядро тадқиқотлари институтининг (Дубна ш., Россия) нуклотронида ўтказилган экспериментни режалаштиришда ва моделлаштиришда қўлланилган (2009–2011, 02-1-1087-рақамлидастур) (Бирлашган ядро тадқиқотлари институтининг 2015 йил 6 февралдаги 100-25/19-рақамли ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2015 йил 9 мартдаги 2/1255-289-рақамли хатлари).