OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Болтакулова Гулноза Фарруховнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
29 dek 2018

Болтакулова Гулноза Фарруховнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Болтакулова Гулноза Фарруховнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз ва ўзбек тилларида темпораллик ва унинг дейктик хусусиятларининг қиёсий-функционал тадқиқи», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil62.

Илмий раҳбар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Андижон давлат университети, DSc.26.04.2018.Fil.01.10.

Расмий оппонентлар: Касимова Замира Абдуллаевна, филология фанлари доктори, профессор; Садуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тиллари гап қурилмасида темпораллик категориясининг воқеланиши ва дейктик ҳолатларини тиллараро қиёслашдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инглиз ва ўзбек тиллари гап қурилмасида темпоралликни ифодаловчи  синтактик бирликлар компонент ва синтаксемани моделлаштириш усуллари ёрдамида исботланган;

темпоралликни ифодаловчи воситалар иштирок этган гап қурилмасидаги синтактик бирликларнинг ўхшаш (ядро предикатив 1 (NP1) эга, ядро предикатив 2 (NP2)  кесим) ҳамда фарқли (аппозитив ноядровий предикатив 1(NAP1)) томонлари асослаб берилган;

қардош бўлмаган тиллар тизимида темпораллик ўрнида келган бирликларнинг гап қурилмаларидаги вазифавий маънолари очиб берилган;

гап таркибида пайт ҳоли вазифасида келган синтактик бирликларнинг дейктик ҳолатларини бошқа бирликлардан фарқлаган ҳолда компонент таркиби ҳамда ушбу элементларнинг синтактик сатҳда семантик белгилари  далилланган;

темпораллик ва унинг дейктик ҳолатидаги тил воситалари ифодалаган синтаксемаларнинг доимийлиги ва ўзгарувчанлигининг синтактик сатҳда намоён бўлиши исботланган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Инглиз ва ўзбек тилларида темпораллик категорияси ва унинг дейктик хусусиятларининг қиёсий-функционал тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:

темпорал бирликларнинг моҳияти, синтактик-семантик мақоми ва  функционал хусусиятлари билан боғлиқ илмий-назарий  хулосалардан ОТ-Ф8-085 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” мавзусидаги  фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 ноябрдаги 89-03-3982сон маълумотномаси). Жорий этилган материал натижасида нутқий тузилмалар деривацияси ва уларнинг  функционал-семантик мундарижаси муаммоларига доир хулосалар такомиллаштирилган;

замон мазмуни ифодасида иштирок этадиган лисоний бирликларнинг сатҳлараро муносабати, вариативлик белгиларига оид хулосалардан  И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув  жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 ноябрдаги 89-03-3982-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган методик тавсияларнинг мутахассислик фанларига оид далиллар билан бойитилишда фойдаланилган;

нутқий вазиятда иш-ҳаракатнинг содир бўлиш пайти, замонига ишора  қилиш ва маълум фаолият жараёнида иштирок этиш маъноси воқеланиши билан боғлиқ натижалардан “Назарий грамматика ва фонетика”,  “Қиёсий тилшунослик”, “Лингвистик таҳлил методлари” каби фанларнинг назарий масалаларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 ноябрдаги 89-03-3982-сон маълумотномаси). Натижада қайд этилган фанларни ўқитишнинг сифати ва самарадорлиги, талабаларнинг мазкур фанлар бўйича билимларининг ошиши ва ўқув материалларини такомиллашувига хизмат қилган;

Темпорал бирликларнинг  инглиз тилида фаоллашуви бўйича олинган натижалар Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Самарқанд садоси” дастурида вилоят радиоси орқали эфирга узатилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 18 сентябрдаги 02-15/3881-сон маълумотномаси). Натижада темпорал элементли гап тузилишига оид тўпланган маълумотлардан болаларга инглиз тилини ўргатишда кенг фойдаланиш имконияти яратилган.