OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » ХАНХАДЖАЕВА Нилуфар Рахимовнанинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
20 mart 2015

ХАНХАДЖАЕВА Нилуфар Рахимовнанинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

ХАНХАДЖАЕВА Нилуфар Рахимовнанинг

докторлик диссертацияҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.Т352.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Икки игнадонли трикотаж машиналарида матоларнинг янги ассортиментларини олиш технологиясини яратиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва ҳом ашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари бўйича).

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мукимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, 16.07.2013.Т.06.01.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани: 2011 йилдан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти «Тўқимачилик матолари технологияси» кафедраси доценти.

Малакавий имтиҳонлар топширилган сана ва натижаси: Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (28.05.2013) – 72 (яхши); инглиз тили (22.05.2013) – 76 (яхши); математик моделлаштириш ва математик статистика асослари (20.02.2014) – 57 (қониқарли); тўқимачилик материаллари технологияси ва ҳом ашёга дастлабки ишлов бериш (16.11.2013) –  87 (аъло).

    II. Илмий нашрлар. Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАК нашрлари рўйхатига киритилган 2 та миллий илмий журналда 12 та илмий мақола,1 та хорижий илмий журналда 2 та илмий  мақола (The Indian Textile Journal. www.indiantextilejournal.com.) нашр қилинган, 3 та Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиролик патенти олинган (28.06.2002. IDP№05204; 30.06.2002. IDP№05205; 11.10.2012. UZFAP).

б) диссертация мавзуси бўйича халқаро илмий-амалий конференция материалларида 18та маъруза тезиси эълон қилинган (жумладан: 2008, Япония; 2013, Россия Федерацияси).

    III. Тадқиқотнинг мақсади: икки игнадонли трикотаж машиналарида янги ассортиментдаги матоларни олиш технологиясини яратиш, шунингдек, майда раппортли нақш самарасига эга бўлган тўқималарни ишлаб чиқиш йўли билан трикотаж машиналарининг технологик имкониятларини кенгайтиришдан иборат.  

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги: икки игнадонли ясси фанг машинасида донали нақшли тукли трикотаж олишнинг янги усули ва икки игнадонли танда тўқув машиналарида тукли трикотаж олишнинг янги усули яратилган;

ясси фанг машинаси ҳалқа ҳосил қилиш системасини такомиллаштириш ҳисобига ҳалқа ҳосил қилиш жараёнининг рационал схемаси ва тукли тўқима асосида донали трикотаж олиш технологияси яратилган; 

интерлок асосида нақш элементларига эга бўлган икки қаватли трикотаж тўқималари технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятларининг хомашё сарфи камайишига таъсир этиши аниқланган;

ип бериш мосламаларининг турли хил конструкцияларида икки игнадонли ясси ва айлана тўқув машиналарида ип қўйиш жараёни кўрсаткичлари назарий асосланган;

Эйлер қонуни асосида Maple дастуридан фойдаланиб эгиш жарёнидаги ип қўйиш кўрсаткичлари, ипнинг машина ишчи аъзолари бўйлаб ҳаракатида кириш ва чиқишдаги таранглик катталиклари илмий асосланган;

трикотаж технологик кўрсаткичларини лойиҳалашда тук ипи узунлигини аниқлашнинг янги усули яратилди ва тук ипи узунлигини аниқлаш учун коэффициент тавсия қилинган;

Delphi 7 дастурий тилида трикотаж тўқимаси технологик кўрсаткичларини автоматик лойиҳалаш тизими тавсия қилинган.

    V. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари. Мазкур тадқиқот натижалари «Ўзбекенгилсаноат» ДАК тасарруфидаги «SEDAT-TRIKO-TASHKENT» МЧЖ чет эл корхонаси, «COTTON-ROAD» МЧЖ қўшма корхонасида жорий қилинган («Ўзбекенгилсаноат» ДАКнинг жорий қилинганлик далолатномаси 10.03.2015 й. №ШС-14-516). Иқтисодий самара 1 тонна ҳом ашё қайта ишланганда интерлок тўқималари учун 486 минг сўм, жаккард тўқималари учун 1,59 млн. сўмни ташкил қилган (2013 йил нархларида). Ўртача қувватга эга бўлган 8-10 та трикотаж машинаси ўрнатилган корхона йилига 240 тонна ҳом ашёни қайта ишлаганда иқтисодий самара 116 млн. сўмни ташкил этади.