OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » ГИЯСОВ Шухрат Искандаровичнинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
28 fev 2015

ГИЯСОВ Шухрат Искандаровичнинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

ГИЯСОВ Шухрат Искандаровичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib504.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Нефролитиазнинг эндоскопик жаррохлиги асоратлари: сабаблари, таснифи, тактикаси, прогнози», 14.00.31–урология (тиббиёт фанлари).

Илмий  маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Акилов Фарход Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган урология маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.01

Диссертация йўналиши (назарий ёки амалий аҳамиятга молик): амалий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани: 2000-2001, 2002-2003йй Тошкент тиббиёт академияси урология кафедраси ассистенти.

Малакавий имтиҳонлар топширилган сана ва натижаси: математик моделлаштириш ва математик статистика асослари (16.05.2013) – 72 (яхши); Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (23.05.2013) – 72 (яхши); инглиз тили (28.05.2013) – 58 (қониқарли); урология (29.11.2013) –  93 (аъло).

    II. Нашр ишлари.

Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган 4 та миллий илмий журналда 8 та илмий мақола, 5 та хорижий илмий журналда 8 та илмий мақола нашр қилинган;

б) диссертация мавзуси бўйича 10 та маъруза тезиси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2012, Швейцария; 2012, Туркия; 2013, Ўзбекистон; 2014, Грузия).

    III. Тадқиқотнинг мақсади: нефролитиази бўлган беморларни эндоскопик даволаш натижаларини постоперацион асоратларни тизимга солиш ҳамда асоратлар частотаси ва оғирлик даражасини камайтиришга йўналтирилган профилактик ва тактик тадбирларни ишлаб чиқиш йўли билан яхшилаш.  

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги:

илк бор нефролитиазга чалинган беморларни эндоскопик усулда даволаш нуқтаи назаридан тошларнинг мураккаблик даражаси гуруҳларга ажратилган ва бунинг самарали натижа бериши исботланган;

операциядан кейинги нормал жараён билан асоратли кечиш ўртасидаги аниқ чегара эътиборга олиниб Сlavien-Dindo жарроҳлик асоратлари таснифи нефролитиазнинг эндоскопик даволашдаги постоперацион асоратларини объектив баҳолашга мослаштирилган ва унга мувофиқ постоперацион асоратларни тасниф асосида тизимлаштирилган;

нефролитиазни эндоскопик даволашдаги асоратлар тури, сабаби ва уларни бартараф этиш йўлларини аниқлаш жараёнида тошларнинг ўлчами, жойлашуви ва мураккаблик даражаси каби кўрсаткичларни эътиборга олиб асоратлар профилактикаси такомиллаштирилган;

қон кетиш ва операциядан кейинги асоратлар энг кўп учрайдиган пиелонефрит асоратини келтириб чиқариши мумкинлиги исботланиб, нефролитиазни эндоскопик усулда даволашдаги асоратланган беморларни бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;

тошларнинг мураккаблик даражаси ва тошни олиш учун танланган эндоскопик кириш усули билан боғлиқ интра- ва постоперацион даврда бемор ҳаёти учун хавфли қон кетиши сабабли беморга қон қуйиш эҳтиёжи прогнозлаштирилган.

    V. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган илмий натижалари: мазкур тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Республика ихтисослаштирилган урология маркази ва 1-сонли Республика клиник шифохонаси амалий иш фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазир-лигининг 16.06.2014 йилдаги хулосаси). Тегишли тавсияларнинг қўлланилиши натижасида маржонсимон нефролитиаз бўлган беморларда операциядан кейин касалхонада қолиш кўрсаткичи 82 фоизга камайган.