OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » НАСИРОВА Умида Ферузовнанинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
28 fev 2015

НАСИРОВА Умида Ферузовнанинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

НАСИРОВА Умида Ферузовнанинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib397

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ҳомила ичи ривожланиши орқада қолган чақалоқларда ҳужайра энергоалмашинуви баҳоланган ҳолда юрак-томир тизимининг ҳолати», 14.00.09–педиатрия (тиббиёт фанлари).

Илмий  маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шарипова Мадина Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши:  амалий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани: 2005-2009 й.; 2012 й.-ҳ.в. Тошкент педиатрия тиббиёт институти неонатология кафедраси ассистенти.

Малакавий имтиҳонлар топширилган сана ва натижаси: инглиз тили (30.05.2013) – 78 (яхши); Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (25.05.2013) – 74 (яхши); математик моделлаштириш ва математик статистика асослари (24.05.2013) – 76 (яхши); педиатрия (30.11.2013) –  87 (аъло).

    II. Нашр ишлари. Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган 5 та миллий илмий журналда 11 та илмий мақола, 6 та хорижий илмий журналда 6 та илмий мақола нашр қилинган;

б) диссертация мавзуси бўйича 6 та маъруза тезиси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2011, 2012, 2013 Россия).

    III. Тадқиқотнинг мақсади: ривожланишдан орқада қолган чақалоқларда юрак-қон томир тизими функционал ҳолати ва ҳужайравий энергия алмашинуви фаоллик даражасини баҳолаш ҳамда даволаш усулларини мутаносиблаштириш.

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги:

илк бор гестация муддатларига боғлиқ ҳолда ҳомиланинг она қорнида ривожланишдан орқада қолишининг биокимёвий ва ультратовуш маркерлари аниқланган;

она – йўлдош тизимидаги гемодинамик бузилишларнинг биокимёвий маркерлар ўзгаришлари билан уйғунлашуви ҳомила ривожланишининг орқада қолишининг илк белгилари ҳисобланиши аниқланган;

чақалоқлардаги она қорнида ривожланишдан орқада қолиши шаклига боғлиқ равишда перинатал гипоксиянинг марказий нерв тизими зарарланиши оғирлик даражасига таъсири аниқланган;

 болаларда нерв тизимининг перинатал шикастланиш даражасига боғлиқ бўлган юрак-қон томир тизими адаптацияси бузилиши аниқланган. Юрак-қон томир тизим адаптив имкониятларини баҳолаш учун суткалик Холтер мониторингидан фойдаланилган  холда юрак ритми вариабеллиги (ЮРВ) аниқланган;

 

миокарднинг ишемик-гипоксик зарарланишининг клиник ва электрокардиографик (ЭКГ) белгилари билан бирга кечувчи юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилиши хусусиятлари кўрсатилган;

чақалоқларда ҳужайравий энергия алмашинуви ҳолатини ўрганиш имконини берувчи ва митохондриал функцияларни акс эттирувчи тестларнинг юқори информативлиги кўрсатиб берилган, ривожланишдан орқада қолишнинг турли шакллари билан оғриган болаларда митохондриал етишмовчилик белгилари аниқланган;

ривожланишдан орқада қолган чақалоқларда митохондриал етишмовчиликни метаболизмнинг турли даражаларига таъсир этувчи дори воситалари билан коррекциялаш зарурати патогенетик асослаб берилган;

«нишон» аъзоларга синергик таъсир кўрсатувчи дори воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс метаболик терапия самарадорлиги баҳоланган. Метаболик терапияни қўллаш замирида она қорнида ривожланишдан орқада қолган чақалоқларда бўй-вазн кўрсаткичларининг ортишига олиб келувчи митохондриялар фаоллиги ва сонининг кўпайиши қайд этилган. Балларда ифодаланган баҳо текширилган чақалоқларда марказий нерв тизимининг структуравий-функционал бузилишларининг ифодаланишига қўлланилган дори воситалари таъсир характери ва даражасини аниқлаш имконини берган;

энерготроп дори воситаларининг нейрометаболитик воситалар уйғунлигида қўлланилиши ҳаракат фаоллигининг яхшиланишига ва нейронал шикастланишларни коррекциялаш, юрак ритми ва ўтказувчанлигининг тикланишида ижобий динамикага эришиш бўй-вазн кўрсаткичлари суръатининг ошишига, бу эса ривожланишдан орқада қолган болаларнинг адаптив имкониятларининг сезиларли ўзгаришига олиб келган.

    V. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган илмий натижалари:

Тадқиқот натижалари “Ҳомила ичи ривожланиши орқада қолган чақалоқларда юрак-қон томир тизими дизадаптация синдромлари” ва “Ҳомила ичи ривожланиши орқада қолган чақалоқларда ҳужайравий энергия алмашинуви бузилишларини коррекциялаш самарадорлиги” услубий тавсиялари расмийлаштирилган ва (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 18.12.2014 йилдаги 8Н-д/32–сонли ҳулосаси) соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан  Республика перинатал марказида, Фарғона, Самарқанд перинатал марказларида татбиқ этилиб, бу ҳомила ичи ривожланиши орқада қолган чақалоқларни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш, постгипоксик кардиопатия асоратлари билан касалланишни 27,6 фоиз камайтириш  имконини берди.