OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » МУРАДОВ Рустам Анваровичнинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
20 fev 2015

МУРАДОВ Рустам Анваровичнинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

МУРАДОВ Рустам Анваровичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I.Умумиймаълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тестсиновидан ўтганлиги ҳақидамаълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т.377.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сув истеъмолчилари уюшмаларида ирригация ва мелиорация тизимларидан фойдаланишнинг технологик асослари», 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари бўйича).

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бараев Фридун Ахмедович, т.ф.д., проф.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва мелиорация институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Тошкент темир йўл муҳандислари институти, 16.07.2013.Т.23.01.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани: 2012 йилдан Тошкент ирригация ва мелиорация институти доценти.

Малакавий имтихонлар топширилган санаси ва натижаси: Ўзбекистоннинг энг янги тарихи  (23.05.2013) – 71 балл (яхши); математик моделлаштириш ва математик статистика асослари (17.05.2013) – 76 балл (яхши); инглиз тили (22.05.2013) – 76 балл (яхши); мелиорация ва суғорма деҳқончилик (25.02.2014) – 87 балл (аъло).

    II. Нашр ишлари. Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАК нашрлари рўйхатига киритилган 3 та миллий илмий журналда 12 та илмий мақола, 2 та хорижий илмий журналда 2 та илмий мақола нашр қилинган.

б) диссертация мавзуси бўйича 5 та маъруза тезиси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2008, Тошкент; 2014, Россия Федерацияси).

  III. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда сув истеъмолчилари уюшамалари учун суғориш сувлари танқислиги ортиб бораётган шароитда суғориш ва заҳ қочириш тизимларидан фойдаланишнинг илмий асосланган технологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги:

турли сув таъминоти шароитида суғориш сувининг маҳсулдорлигини ошириш ва сув-ер ресурсларидан самарали фойдаланишга эришувчи сувни тақсимлаш услуби яратилган;

систематик ётиқ зовур таъсирида сизот сувлари сатҳи динамикасини башорат қилиш бўйича услуб тайёрланган;

илк бор ўсимликнинг илдиз тизимини ривожланиши, тупроқни ҳайдов қатлами ва сизот сувлари сатҳи чуқурлигини инобатга олган ҳолда эвапотранспирация миқдорини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

илк бора систематик ётиқ зовур ва қўлланилаётган технологиялар: анъанавий технология (илдиз – ҳайдов – ҳайдов ости қатламлар); қатлам-қатлам юмшатиш (илдиз – ҳайдов ости қатламлар); тупроқда новегетация даврида намликни тўплаш учун ерни чуқур юмшатиш (ҳайдов – ҳайдов ости қатламлар) таъсирида тупроқ намлиги ўзгаришини башорат қилиш бўйича услуб ишлаб чиқилган;

чўкувчан тупроқларда ер текислаш ишларини лойиҳалаштириш янги усули ва технологияси яратилган.

    V. Диссертациянинг амалиётга жорий этилганилмий натижалари:

тадқиқотлар натижалари асосида ишлаб чиқилган сувдан фойдаланиш режаларини тезкор тузиш ҳамда ерларни лазерли текислаш бўйича технологиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги корхоналарда жорий этилган. Сув танқислиги шароитида анъанавий усулда жами даромад 435,9 минг сўм, таклиф этилган усулда эса 719,38 минг сўмни ташкил этган ва хўжаликларда иқтисодий самара гектарига 283,48 минг сўмга ошиши аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигнинг 15.01.2015 й., 04/29-103-сонли маълумотномаси);

диссертация натижалари Осиё тараққиёт банкининг «Донли экинлар ҳосилдорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида «Сайрам суви», «Қорасув», «Ғолиб суви» ва «Мадат сув-ЖРК» сув истеъмолчилари уюшмаларида жорий этилган бўлиб, иқтисодий самара гектарига 10-15 АҚШ долларини ташкил этган (Mott MacDonald Environmental Consultants Ltdнинг 26.01.2009 й., 213905/01/012609-сонли маълумотномаси);

тадқиқотлардан олинган назарий ечимлар «Ўзбекистон Республикасида 2013-2027 йилларда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг комплекс тизимлари» лойиҳасида қўлланилиб келинмоқда (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 20.01.2015 й., 04/29-254-сонли, «Сувлойиҳа» сув хўжалиги иншоотларни лойиҳалаш бирлашмасининг 2.12.2014 й., 02-13 ГСХ №02 -сонли маълумотномаси).