OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » ХУДАНОВ Бахтинур Ойбутаевичнинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
19 fev 2015

ХУДАНОВ Бахтинур Ойбутаевичнинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

ХУДАНОВ Бахтинур Ойбутаевичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: катта илмий ходим изланувчилар институтини тамомлаган.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib450

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Болаларда тиш фиссура кариесининг олдини олиш ва даволаш», 14.00.21–стоматология (тиббиёт фанлари).

Илмий  маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.01

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани: 2011-2014 йй. Тошкент тиббиёт академияси болалар стоматологияси кафедраси катта илмий ходим изланувчиси, хона мудири, 2014 йилдан Тошкент Давлат стоматология институти стоматологик касалликлар профилактикаси кафедраси ассистенти.

Малакавий имтиҳонлар топширилган сана ва натижаси: инглиз тили (23.11.2013) – 90 (аъло); Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (14.11.2013) – 84 (яхши); математик моделлаштириш ва математик статистика асослари (21.11.2013) – 65 (ўрта); стоматология (29.11.2013) –  86 (аъло).

    II. Нашр ишлари. Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган 4 та миллий илмий журналда 8 та илмий мақола, 2 та хорижий илмий журналда 3 та илмий мақола нашр қилинган;

б) диссертация мавзуси бўйича 7 та маъруза тезиси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2013, Англия; 2014, Германия; 2014, Россия).

    III. Тадқиқотнинг мақсади фиссурагерметикларидан ажралувчи фтор миқдори ва тиш пасталаридаги биофаол фтор иони миқдорини аниқлаш асосида замонавий фтор тутувчи ашёларни қўллаш орқали сут моляр тишлари фиссура кариесининг олдини олиш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги:

Аргецем, Фиссхим, Фиссулайт герметикларининг сут тишлари қаттиқ тўқималарига адгезион мустаҳқамлиги аниқланган;

турли герметикларни қўллаш босқичларида шаклланган сут прикусли болаларда аралаш сўлак кўрсаткичларининг (қовушқоқлик, рН-кўрсаткичи, сўлакнинг секреция тезлиги) ўзгариши баҳоланган;

сут тишлари эмалининг реминерализация тезлигига Аргецем, Фиссхим ва Фиссулайт фиссура герметикларининг таъсири аниқланган;

Аргецем, Фиссхим, Фиссулайт, Helioseal F, Helioseal фиссура герметиклари таркибидан фторнинг ажралиши, уларга фторнинг абсорбцияланиш даражаси ва ушбу кўрсаткичларнинг ўзгариш динамикаси баҳоланган;

савдо тармоқларида мавжуд бўлган фтор тутувчи тиш пасталаридаги кариеспрофилактик аҳамиятга эга бўлган диссоцирланган фтор ионлари концентрацияси сувда ва сунъий сўлакда аниқланган;

шаклланган сут тиш прикусли болаларда фиссура кариесининг олдини олиш учун нурда ва кимёвий қотувчи композитларни  ҳамда кумуш тутувчи шишаиономер цементни қўллашдаги самарадорлиги аниқланган;

болаларда сут моляр тишлари фиссура кариесининг олдини олишда қўлланилган фиссур герметик материалларининг фиссуралардаги ретенцияси, материал атрофида ранг ўзгариши ва иккиламчи кариес каби кўрсаткичларга баҳо берилган;

сут моляр тишлари фиссуралари эмали ўчоқли деминерилизациясини даволаш учун Глуфторэдни қўллашнинг юқори самарадорлиги тасдиқланган;

шаклланган сут прикусли болаларда сут моляр тишлар фиссуралари кариесининг олдини олиш учун Аргецем, Фиссхим, Фиссулайт герметикларини танлаш мезонлари шакллантирилган;

болаларда фиссура кариесини ташхислаш, даволаш ва унинг олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган ва таклиф этилган;

болаларда кариес ва унинг асоратларини ташхислаш, олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган Easy Diagnose компьютер дастури ишлаб чиқилган.

    V. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган илмий натижалари:

Болаларда сут моляр тишлари фиссура кариеси профилактикаси ва даволашнинг самарали усуллари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳридаги 3-болалар стоматология поликлиникаси ва Фориш тумани марказий кўп тармоқли поликлиникаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 09.06.2014 йилдаги 11-сонли хулосаси). Тегишли тавсияларнинг амалга оширилиши натижасида сут тишлари фиссура кариеси ва унинг асоратлари билан касалланишнинг 24,6 фоиз камайишига ва юқори иқтисодий самарадорликка олиб келди.