OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Саримсаков Акрамжон Усмановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 dek 2018

Саримсаков Акрамжон Усмановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Саримсаков Акрамжон Усмановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тола ажратиш жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида аррали жин ишчи камерасини такомиллаштириш», 05.06.02–«Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2018.4.PhD/T527.

Илмий раҳбар: Мурадов Рустам, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.30.05.2018.T.66.01.

Расмий оппонентлар: Хакимов Шеркул Шерғозиевич, техника фанлари доктори; Исохонов Хамидулло, техника фанлари номзоди, доценти

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти. Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аррали жин ишчи камерасини такомиллаштириш орқали жинлаш самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

аррали жин хомашё валиги айланиш тезлигини унга қўшимча буровчи момент киритиш йўли билан бошқариш усули ишлаб чиқилган;

хомашё валигининг айланиш тезлигини бошқариш учун  аррали жин ишчи камераси ён деворига айланувчи диск ўрнатиш орқали ишчи камера такомиллаштирилган;

аррали жин ишчи камераси ён деворларига ўрнатилган айланувчи дискларга ҳаракат бериш механизми жинлаш жараёни таҳлили ва ишчи камеранинг амалдаги параметрлари асосида ишлаб чиқилган;

аррали жин хомашё валигининг айланиш тезлигини ошириш қурилмасининг рационал конструктив ва технологик параметрлари режали экспериментлар натижаларини таҳлил қилиш орқали аниқланган.

IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.

Жинланган чигитларни ишчи камерадан чиқишини тезлаштириш ва тола ажратиш жараёни самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар асосида:

жин машинаси учун хомашё валиги тезлаткичини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти  олинган («Аррали жиннинг ишчи камераси», FAP 00990-2015 й.). Натижада жин ишчи камерасида хомашё валигининг аррали цилиндр билан учрашиш эҳтимоли ошганлиги жинлаш унумдорлигини ошириш имконини берган;

хомашё валиги тезлаткичи ва аррали жин ишчи камераси «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги «Норин тола» АЖ да  жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг  2018 йил 10 августдаги  02-18/4756-сон маълумотномаси). Натижада, чигитларнинг ишчи камерадан чиқиб кетиши бирлик вақтда 34 % ортиши эвазига жин иш унумдорлигининг 12-14 % ошишига эришилган;

аррали жин хомашё валигини тезлаштириш усули ва янги ишчи камера “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги “Косонсой пахта тозалаш” АЖ да  жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг  2018 йил 10 августдаги  02-18/4756-сон маълумотномаси). Натижада, иш унумдорлигининг 0,8–1,0 кг/тола соат га ошиши, тола ифлосланганлик даражасининг 0,5% камайиши, чигитлар механик шикастланганлигининг 0,3% камайиши, тола штапель узунлигининг 0,2 мм га ортиши корхонада махсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини берган.