OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ҳазратқулова Шаҳноза Усмоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2018

Ҳазратқулова Шаҳноза Усмоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ҳазратқулова Шаҳноза Усмоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кузги буғдой сифат кўрсаткичларига генотип ва ташқи муҳитнинг ўзаро таъсири», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Qx24.

Илмий раҳбар: Рам Чандра Шарма, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Паридун Шукурович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кузги юмшоқ ва қаттиқ буғдой нав намуналарини турли табиий иқлим шароитларида ўрганиш асосида юқори ҳосилдорлик ва барқарор дон сифат кўрсаткичларига эга касалликларга, ётиб қолишга чидамли нав намуналарини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ташқи муҳитнинг турли хил ноқулай шароитларида занг касаллигига чидамлилиги, дон таркибидаги оқсил ҳамда клейковина миқдори ўзгармайдиган генотиплар аниқланиб, уларнинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мослашувчанлиги (пластиклик қобилияти) аниқланган;

кузги юмшоқ ва қаттиқ буғдой нав ва намуналарнинг ҳар иккала минтақа шароитларида ҳам юқори ҳосилдорлиги  ва сифат кўрсаткичларининг барқарор ҳолатда сақланиб қолиши аниқланган;

қаттиқ буғдой нав намуналари коллекциясидан эртапишар, ташқи муҳит шароитларига тез мослашадиган ва ҳар қандай шароитда барқарор ҳосил берадиган генотиплар ажратиб олинган;

суғориладиган майдонлар учун ҳосилдор дон сифат кўрсаткичлари юқори бўлган ҳамда макарон ва қандолат саноати талабларига тўла жавоб берадиган қаттиқ буғдойнинг янги “Насаф” нави яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кузги буғдой сифат кўрсаткичларига генотип ва ташқи муҳитнинг ўзаро таъсири бўйича олиб борилган изланишлар натижалари асосида:

яратилган қаттиқ буғдойнинг “Насаф” нави Қашқадарё вилоятининг ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида 7 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 апрелдаги 02/21-232-сон маълумотномаси). Натижада суғориладиган майдонларда ҳосилдорлик ва дон сифати кўрсаткичлари юқори бўлишига эришилган;

кузги буғдойнинг танлаб олинган 30 та генотиплари Тошкент ва Қашқадарё вилоятларининг ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари майдонларида жорий этилган (Қишлоқ вазирлигининг 2018 йил 14 апрелдаги 02/21-232-сон маълумотномаси). Натижада ғалланинг занг касаллигига чидамлилиги, дон таркибидаги оқсил ҳамда клейковина миқдорининг барқарорлигига ва турли тупроқ-иқлим шароитларида юқори ҳосилдорликка эришилган.