OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юсупова Малохат Садиллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2018

Юсупова Малохат Садиллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юсупова Малохат Садиллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ««Хоразм вилояти шароитида олма ва нок кўчатларини паст бўйли пайвандтагларда етиштириш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx101.

Илмий раҳбар: Исламов Сохибжон Яхшиликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Кайимов Абдухалил Кайимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Равшан Мавлянович, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти шароитида олма ва нок кўчатларини етиштиришда вегетатив йўл билан кўпаядиган пайвандтагларни она кўчатзор ҳамда кўчатзорнинг биринчи ва иккинчи даласида сифатли кўчат етиштириш технологиясини такомиллаштириш асосларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Хоразм вилоятининг шўрланган тупроқларида илк бор вегетатив йўл билан кўпатириладиган олма ва беҳи пайвандтаглари типларининг ўсиши ва ривожланишини морфо-биологик хусусиятлари аниқланган;

тадқиқотлар ўтказилган шўрланган тупроқларда вегетатив кўпаядиган олма ва беҳи пайвандтаг қаламчаларини кўчатзорнинг биринчи даласида мақбул экиш схемалари ва чуқурлиги аниқланган;

шўрланган тупроқларда вегетатив кўпаядиган истиқболли олма ва беҳи пайвандтагларида маҳаллий ва районлаштирилган навларнинг ўзаро мутаносиблиги аниқланган;

пайвандтаглар новдалари, куртаклари ва илдиз тизимининг совуққа чидамлилиги, уларни технологик босқичлари ва сизот сувларининг таъсири аниқланган;

вегетатив кўпаядиган олма ва нок навларини Хоразм вилояти шароитида қаламча қилиб экишнинг оптимал муддатлари, олма навларини олма пайвандтагига, нокни беҳи пайвандтагларига пайванд қилиш муддатларининг экиладиган материал чиқишига таъсири ва тупроқнинг ортиқча намланишига чидамлилиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олма ва нок учун паст бўйли пайвандтагларни танлаш ва етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

етиштирилган олма қаламчалардан кўчат экишнинг такомиллаштирилган технологияси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Қирмизи дон”, “Сарвар, Сададдин, Яраш” фермер хўжаликларида 2,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 18 апрелдаги 02/22–241-сон маълумотномаси). Натижада кўчатзорнинг ҳар бир гектар майдонидан ўртача 11,9 млн. сўм соф фойда олинган ва етиштирилган ҳар бир кўчатнинг таннархини 185,7 сўмгача арзонлашган ҳамда кўчатзорнинг ишлаб чиқариш рентабеллик даражаси 150-190 фоизни ташкил этган.

етиштирилган беҳи қаламчалардан кўчат экишнинг такомиллаштирилган технологияси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Отаназарова Нулифар”, “Рўзагул асали” фермер хўжаликларида 2,5 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2018 йил 27 апрелдаги 01/04–376/18-сон маълумотномаси). Натижада кўчатзорнинг ҳар бир гектар майдонидан ўртача 6,2 млн. сўм соф фойда олинган ва етиштирилган ҳар бир кўчатнинг таннархини 194,6 сўмгача арзонлашган ва кўчатзорнинг ишлаб чиқариш рентабеллиги 150–190 фоизгача ошишига эришилган.