OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Халмирзаев Дилмурад Камиловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2018

Халмирзаев Дилмурад Камиловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Халмирзаев Дилмурад Камиловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интенсив боғлар учун кучсиз ўсувчи олча ва олхўри кўчатларини етиштириш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Qx245.

Илмий раҳбар: Исламов Сохибжон Яхшиликович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Кайимов Абдухалил Кайимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Файзиев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олча ва олхўри пайвандтаглари коллекциясидан ўсиш кучи чекланган, қурғоқчиликка чидамлисини ажратиш, улар асосида интенсив типдаги боғ барпо қилишга мўлжалланган кучсиз ўсувчи кўчат етиштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор четдан интродукция қилинган олча ва олхўрининг вегетатив йўл билан кўпювчи пайвандтаглари ривожланишининг морфо-биологик кўрсаткичлари ўрганилган ва улар ўсиш кучи бўйича гуруҳлари аниқланган;

она пайвандтагларнинг ёшига хос пархиш маҳсулдорлиги аниқланган ва энг юқори пархиш маҳсулдорлигини таъминловчи мақбул экиш схемаси ишлаб чиқилган;

олча ва олхўрининг клон пайвандтаглари коллекциясидан қурғоқчиликка чидамли шакллари аниқланган;

махсус иншоотда олча ва олхўрининг клон пайвандтагларини яшил қаламчасидан етиштиришнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган;

куртак пайванд қилиш муддатининг пайвандуст куртакларнинг тутиши ва навдор кўчатларнинг ривожланишига таъсири аниқланган;

куртак пайванд усулида етиштиришда навдор кўчатлар чиқишининг пайвандтаг турига боғлиқлиги аниқланган;

олча ва олхўри пайвандтагларнинг ўсиш кучига боғлиқ равишда куртак пайванд қилишнинг мўътадил муддатлари аниқланган;

олча ва олхўрининг интенсив боғ барпо қилишга мўлжалланган кучсиз ўсувчи кўчатларини етиштиришда ҳар хил ўсиш кучига эга пайвандтагларга пайванд қилинувчи интеркаляр қўйилманинг узунлиги мақбуллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Интенсив боғлар учун кучсиз ўсувчи олча ва олхўри кўчатларини етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

вегетатив йўл билан П-7 ва П-3 пайвандтагларида олчанинг «Шпанка черная» нави кўчатларини кўпайтириш технологияси Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги «Оҳанг асл тулпори» фермер хўжалигида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 02/30-210-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу кўчатлардан 5000 дона миқдорида кўпайтирилганда гектаридан 296153 минг сўм фойда олинган ҳамда уруғидан кўпайтирилган пайвандтаглардан етиштиришга нисбатан 1,6 марта юқори кўрсаткични ташкил этган;

олчанинг «Шпанка черная» нави кўчатларини кучсиз ўсувчи вегетатив йўл билан «ВСЛ-2» ва «САВ-6Р» пайвандтагларида кўпайтириш технологияси Наманган вилояти Чортоқ туманидаги «Нурбек Комилжон» фермер хўжалигида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 02/30-210-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўчатлардан 4000 дона миқдорида етиширилганда гектаридан 279315 минг сўм фойда олинган ҳамда уруғидан кўпайтирилган камхастак олча пайвандтагидан етиштиришга нисбатан 1,5 марта юқори самарадорликка эришилган;

олхўрининг «Исполинская» нави кўчатларини вегетатив йўл билан кучсиз ўсувчи «ОД 2-3» пайвандтагларида кўпайтириш технологияси Тошкент вилояти Зангиота туманидаги академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти экин майдонларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 02/30-210-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу кўчатлардан 3000 дона миқдорида етиштирилганда гектаридан 283152 минг сўм фойда олинган ҳамда самарадорлик уруғидан кўпайтирилган пайвандтаглардан етиштиришга нисбатан 1,3 марта юқори бўлиши аниқланган;

олчанинг «Шпанка черная» нави кўчатларини кучли ўсувчи уруғидан камхастак олча ва вегетатив йўл билан кўпайтирилган ОВП-4 пайвандтаглари Фарғона вилояти Қува туманидаги академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий- тадқиқот институтининг Фарғона тажриба станциясида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 02/30-210-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўчатларнинг 30 см узунликдаги кучсиз ўсувчи П-3 пайвандтагини оралиқ қўйилмаси билан 6000 дона миқдорида етиштиришда гектаридан 177235 минг сўм фойда олишга эришилган.