OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Саидов Истам Рустамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2018

Саидов Истам Рустамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Саидов Истам Рустамовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сабзавот ва ғўза биоценозида тамаки трипси (Thrips tabasi Lind) биоэкологияси ва унинг сонини бошқариш усуллари», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Qx236.

Илмий раҳбар: Жумаев Расул Ахматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Аманов Шухрат Бахтиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Сагдуллаев Ахрор Умарович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: биоценозда трипс турларининг популяцияси, тарқалиши ва хўжайин-энтомофаг муносабатларининг шаклланиш жараёни, трипснинг энтомофаглари тур таркиби, уларнинг миқдорини бошқаришда биологик кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор агробиоценозда трипс турларининг (Haplothrips tritici Kurd, Thrips tabaci Lind.) биологик хусусиятлари экин турлари бўйича популяцияларининг фарқланиши аниқланган;

трипс турлари учун самарали энтомофаг турларининг тур таркиби аниқланган;

трипсларни самарали энтомофаг турларини биолабораторияда ялпи кўпайтириш технологияси ишлаб чиқилган;

республикамизда трипс миқдорини бошқариш мақсадида самарали  йиртқич каналарнинг Amblyseius swirskii Ath, ва йиртқич трипс Aeolothrips intermedius Bagn турлари ўрганилган, уларни кўпайтириш ва қўллаш усуллари илмий асосланган;

биоценозда энтомофаг-хўжайин муносабатларининг шаклланиши, уларнинг популяцияси зичлигининг ўзгаришида ташқи омилларнинг таъсири аниқланган;

трипсларга қарши уйғунлашган кураш тизими ишлаб чиқилган ва трипсларнинг пестицидларга нисбатан чидамлилик даражаси илмий асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сабзавот ва ғўза агробиоценозида тамаки трипси (Thrips tabaci Lind) биоэкалогияси ва унинг сонини бошқариш усулларибўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

сабзавот ва ғўза агробиоценозидаги трипс (Thrips tabaci Lind) зараркунандасига қарши уйғунлашган кураш чоралари асосида ишлаб чиқилган технологиялар Сирдарё ва Тошкент вилоятлари фермер хўжаликлари экин майдонларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 28 майдаги 02/029-106-сон маълумотномаси). Натижада мавсумда қисқа муддатда трипс зараркунандасига қарши кураш сифати 2–3 баробарга ортиши кузатилган;

Сирдарё ва Тошкент вилояти айрим очиқ ва ёпиқ шароитдаги ғўза ва сабзавотчилик фермер хўжаликларида етиштирилаётган ғўза ва сабзавот экинларини трипсдан ҳимоя қилиш тизими жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 28 майдаги 02/029-106-сон маълумотномаси). Натижада мавсумда қисқа муддатда трипс зараркунандасига қарши курашда биологик самарадорлиги 4-5 фоизгача ошишига эришилган;

трипс зараркунандаларига қарши энтомофаг турларини кўпайтириш Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот маркази биолабораториясида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 28 майдаги 02/029-106-сон маълумотномаси). Натижада мавсумда трипс зараркунандаларига қарши биологик кураш олиб бориш ва экологик сабзавот маҳсулотларини етиштириш миқдори 11,0–12,0 центнерни ташкил этган.