OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Наджиев Журахон Нарсайдовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2018

Наджиев Журахон Нарсайдовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Наджиев Журахон Нарсайдовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Помидор ва бақлажоннинг транспортбоп, бўртма нематодаларига чидамли нав ва Ғ1 дурагайлар селекцияси», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Qx17.

Илмий маслаҳатчи: Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Паридун Шукурович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: помидор ва бақлажоннинг серҳосил, эртапишар, транспортбоп, бўртма нематодаси ҳамда бўртма нематодаси ва кладоспориозга гуруҳли чидамли нав ва Ғ1 дурагайларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор помидор ва бақлажоннинг патогенларга чидамли юқори ва барқарор ҳосил берадиган нав ва F1 дурагайлари селекциясининг услублари ишлаб чиқилган ва илмий асосланган;

Ўзбекистоннинг қуруқ субтропик иқлими шароитида помидорнинг транспортбоп, бўртма нематодаси ва кладоспориозга комплекс чидамли, бақлажоннинг эртапишар ва бўртма нематодасига чидамли нав ва дурагайлар селекцияси учун бошланғич манба яратилган;

помидор ва бақлажоннинг F1 дурагайлари яратилган ва истиқболлилари белгиланган;

Ўзбекистон жануби шароити помидор ва бақлажон генотипларининг патогенларга чидамлилигини, адаптив ва комбинацион қобилиятини аниқлашда фон сифатида баҳоланган ва шу асосда янги генетик манбалар ажратилган ва яратилган;

помидорнинг транспортбоп, бўртма нематодаси ва кладоспориозга, бақлажоннинг эртапишар ва бўртма нематодасига чидамли янги нав ва дурагайлари яратилган;

бақлажоннинг биринчи авлод дурагайларида бўртма нематодасига чидамлиликнинг наслдан-наслга тўлиқ доминант белги сифатида ўтиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Помидор ва бақлажоннинг транспортбоп, бўртма нематодасига чидамли нав ва Ғ1 дурагайлар селекцияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

помидорнинг бўртма нематодасига чидамли яратилган «Сурхан 142», транспортбоп, бўртма нематодасига чидамли «Заковат», бақлажоннинг эртапишар «Сурхон» гўзали навлари Давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2018 йил 30 майдаги 53/4–313-сон ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 02/029–85-сон маълумотномалари). Натижада ушбу навлар Сурхондарё вилояти деҳқон ва фермер хўжаликларида жами 136 гектар майдонга жорий этилган;

эрта баҳорги муддатдапомидорнинг «Сурхон 142» ва «Заковат» навлари Термиз туманидаги фермер хўжаликларида 25,5 гектар, Қумқўрғон туманидаги фермер хўжаликларида 13,0 гектар, Жарқўрғон ва Ангор туманидаги фермер хўжаликларида 15,0 гектар ва  бақлажоннинг «Сурхон гўзали» нави жами 63,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 02/029-85-сон маълумотномаси). Натижада районлашган навлардан мувофиқ равишда гектаридан 3,5–4,8 ва 2,8–3,0 тонна юқори ҳосил олишга эришилган,  рентабеллик даражаси помидорда 32,3 фоиз, бақлажонда 27,5 фоизни ташкил этган;

ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида помидорнинг «Сурхан 142» ва «Заковат» навлари 2016-2017 йилларда Термиз туманидаги  фермер хўжаликларида 12,0 гектар, бақлажоннинг «Сурхон гўзали» нави 13,0 гектар, Қумқўрғон туманидаги фермер хўжаликларида мос ҳолда 10,0 ва 9,0 гектар, Жарқўрғон туманидаги  фермер хўжаликларида 14,0 ва 14,5 гектар майдонларда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 02/029–85-сон маълумотномаси). Натижада районлашган навлардан мувофиқ равишда гектаридан 3,0–4,3 ва 2,0–2,5 тонна юқори ҳосил олишга эришилган, рентабеллик даражаси помидорда 29,3 фоиз, бақлажонда 24,5 фоизни ташкил этган.