OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ахмедов Хусниддин Аликуловичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2018

Ахмедов Хусниддин Аликуловичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ахмедов Хусниддин Аликуловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда жамият маънавий ҳаётидаги ўзгаришлар динамикаси (ижтимоий-сиёсий таҳлил)”, 23.00.03–Сиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.DSc/Siyos22.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий  университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08.2017.S.01.08.

Илмий маслаҳатчи: Ганиева Марифат Хабибовна, социология фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор; Қуронов Мухаммаджон, педогогика фанлари доктори, профессор; Назаров Насриддин, сиёсий фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маънавият соҳасидаги давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, маънавий ҳаётга хос ўзгаришлар динамикасининг қонуниятлари ва намоён бўлиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

“жамиятнинг маънавий ҳаёти” ва “маънавий ҳаёт динамикаси” тушунчаларининг ижтимоий-сиёсий, ўзгарувчан, интенсив ва тарбиявий жиҳатлари очиб берилган;

маънавий ҳаёт динамикасига таъсир кўрсатадиган ижтимоий-сиёсий жараёнлар трансформациясининг мамлакатимизга хос оптимистик, толерантлик каби ментал жиҳатлари очиб берилган;

жамиятимиз маънавий ҳаётидаги ўзгаришлар динамикасининг устувор конструктив тенденциялари ва уларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳудудлардаги тизимлар ривожига интенсив таъсири ҳамда унинг стратегик натижалари очиб берилган;

жамиятнинг маънавий ҳаётига хос ўзгаришларнинг самарасини ошириш жараёнидаги сиёсий маданият ва мафкура билан боғлиқ мантиқий алоқадорлик, узвийлик, ворисийлик каби хусусиятлари очиб берилган;

жамиятнинг янги қиёфасини яратиш жараёнидаги маънавий ҳаётнинг реал ҳолатини аниқлаш, ислоҳотларнинг маънавий мезонларини такомиллаштириш ва ижтимоий-сиёсий жараёнларни маънавий баҳолашга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистонда жамият маънавий ҳаётидаги ўзгаришлар динамикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

жамият маънавий ҳаётининг динамикасига таъсир кўрсатадиган давлат қурилиши, ҳокимиятлар бўлиниши каби ижтимоий-сиёсий омиллар, соҳадаги тафаккур ўзгариши, янгиланишлар жараёнининг мамлакатимизга хос жиҳатларига доир  ҳамда фуқаролик жамиятига тегишли мулоҳазалардан “Fuqarolik jamiyati fanidan tushuncha va tamoyillar” луғатидаги ижтимоий-сиёсий атамаларнинг таърифини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 21 июндаги 89-03-2354-сон маълумотномаси. (– Тошкент, “Turon zamin ziyo” 2017, 19-б.т). Натижада мазкур луғатнинг маъно-мазмуни, жамиятнинг маънавий ҳаёти динамикаси каби тушунчалар билан бойитилган, улар асосида ёшлар онгига фуқаролик жамияти ҳақидаги фикрларни сингдириш бўйича таъсирчанлиги ортган;

Жамиятимиз маънавий ҳаётидаги ўзгаришлар динамикасининг устувор конструктив тенденцияларининг ижтимоий-сиёсий тузилмалар, марказ ва ҳудудлардаги тизимлар ривожига таъсири ва натижаларига қаратилган хулосалардан Республика маънавият ва маърифат маркази жамият ҳаётини демократлаштириш жараёнидаги маънавий-ахлоқий қадриятлар ривожини тадқиқ қилиш” соҳасидаги фаолиятида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 20 июлдаги 01/09-847-18-сон маълумотномаси). Натижада Республика маънавият ва маърифат марказининг “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар” дастурининг VI боби “Жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар – эл-юрт тақдирига лоқайдлик, коррупция, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган тадбирлар” қисмида белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишга хизмат қилган;

жамиятнинг маънавий ҳаётига хос ўзгаришларнинг самарасини ошириш жараёнидаги сиёсий маданият ва мафкура билан боғлиқ ўзаро алоқадорлик, узвийлик, тизимли хусусиятларига доир таклифлардан “Тараққиёт стратегияси” марказининг хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлари доирасидаги норматив-ҳуқуқий ва шартномавий базаларни таҳлил қилишда фойдаланилган (“Тараққиёт стратегияси” марказининг 2018 йил 17 июлдаги 1075/18-сон маълумотномаси). Натижада Ҳаракатлар стратегияси ва унинг асосидаги давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича аҳолининг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, улар юзасидан илмий-амалий жиҳатга эга бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқишга эришилган;

тадқиқотнинг “жамиятнинг маънавий ҳаёти” ва “маънавий ҳаёт динамикаси” каби тушунчалар талқинидан Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти томонидан тайёрланган “Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2018 йил 14 сентябрдаги 22-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий-фалсафий луғат маънавий ҳаётга тааллуқли янги атамалар билан бойиди, бу эса жамият маънавий ҳаётининг анъанавий қабул қилинган таърифларини янги мазмуний жиҳатлар билан тўлдиришга хизмат қилган;

Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишда жамиятни янада демократлаштириш ва мамлакат ҳаётини янгилашга қаратилган туб ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнида халқимиз маънавиятини янги босқичга кўтариш механизмларидан ҳамда жамият маънавий ҳаётини янги мазмун билан тўлдириш, аҳолининг қалби ва онгида юксак маънавий қадриятларни барқарор қилиш борасидаги фаолият натижаларининг динамик тарзда ўсиб бориш жараёнини янада самарали ташкил қилиш борасидаги таклифларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 17 июлдаги 01-11-10-4980-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг маънавий-маданий савиясини юксалтириш, уларни умумбашарий қадриятларнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, шу асосда маънавий етук, баркамол шахсларни тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги кенг кўламли ишларни амалга оширишга хизмат қилган.