OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Исашова Умидахон Анваржановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 dek 2018

Исашова Умидахон Анваржановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Исашова Умидахон Анваржановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Итузумдошлар оиласига мансуб экинларда зарар келтирувчи ғовакловчи пашшалар (Agromyzidae) ва улар миқдорини бошқариш усуллари», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Qх299.

Илмий раҳбар: Сулаймонов Ботиржон Абдушукирович, биология  фанлари доктори, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Аманов Шуҳрат Бахтиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Маматов Камол Шавқиевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Зоология илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: итузумдошли сабзавот экинлари агробиоценозда ғовакловчи пашша турларининг тарқалиши, биологик хусусиятлари, табиий кушандалари, самарали энтомофаг турларини танлаш, популяцияларининг ўзаро нисбати, улар миқдорини бошқаришда биологик ва кимёвий усулларни қўллаш асосида уларнинг миқдорини бошқариш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Андижон вилояти шароитида итузумдошлар оиласига мансуб бўлган экинлар агробиоценозда учрайдиган ғовакловчи пашша турлари систематик таҳлил қилинган;

Андижон вилояти шароитида ғовакловчи пашшалар миқдорини бошқаришда энтомофаг турлари аниқланиб, энтомофаг-хўжайин муносабатларининг шаклланиши, улар популяция зичлигининг ўзгариши илмий асосланган;

ғовакловчи пашшалар миқдорини бошқариш мақсадида иссиқхона шароитида паразит энтомофаглари Dacnusa sibirica, Digliphus isae турлари қўлланилган ва уларнинг биологик самарадорлиги аниқланган;

Ўзбекистон шароитида кенг тарқалган ғовакловчи пашшалар турлари, биологик хусусиятлари, экин турлари ва популяциялар бўйича фарқланиши исботланган;

ғовакловчи пашшалар турларининг самарали энтомофаг турлари аниқланиб, уларни  кўпайтириш ва қўллашнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган;

итузумдошли экинларда ғовакловчи пашшалар миқдорини бошқаришда юқори самарага эга бўлган кимёвий воситалар аниқланган ва уларга қарши кураш усуллари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Итузумдош экинларда ғовакловчи пашшалар (Agromyzidae) систематик таҳлили, биоэкологияси ва экин турлари бўйича ривожланиши, энтомофаг турлари, хўжайин-энтомофаг муносабатлари, улар миқдорини бошқариш усуллари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

ғовакловчи пашшалар (Liriomyza sativae Blanch) турлари миқдорини бошқаришда самарали энтомофаг турини танлаш, кўпайтириш ва қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш асосида зараркунанда миқдорини бошқариш усуллари ишлаб чиқаришга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 ноябрдаги 02/023-302-сон маълумотномаси). Натижада паразитларнинг ғовакловчи пашшалар миқдорини бошқаришдаги биологик самарадорлиги 64,0–75,5 фоизни ташкил этган;

Андижон вилояти иссиқхона шароитида помидордаги Liriomyza sativae тури миқдорини самарали бошқариш мақсадида унинг паразитлари Dacnusa siberica,  Diglyphus  isaea турлари белгиланган муддат ва меъёрларда қўллаш технологиялари жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 ноябрдаги 02/023-302-сон маълумотномаси). Натижада гектаридан ўртача 22–25 центнер помидор ҳосилини сақлаб қолиш имконини берган;

очиқ ва ёпиқ иншоотли сабзавотчиликда ғовакловчи пашшаларнинг сонини самарали бошқариш учун кимёвий воситалар турлари, уларни қўллаш мақбул меъёр ва муддатлари ишлаб чиқаришга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 ноябрдаги 02/023-302-сон маълумотномаси). Натижада ғовакловчи пашшалар миқдорини бошқаришда ўртача 86,4 фоиз биологик самарадорликка эришилган ва очиқ майдонда гектаридан 25–27 центнер, иссиқхона шароитида эса 30–32 центнер сабзавот экинлари ҳосилини сақлаб қолишга эришилган.