OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Усмонова Дилфуза Илхомовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 noy 2018

Усмонова Дилфуза Илхомовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Усмонова Дилфуза Илхомовнанинг

 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ аҳолисига савдо хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt103.

Илмий раҳбар: Мирзаев Қулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.

Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини модернизациялаш шароитида қишлоқ аҳолисига савдо хизматларини кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

“қишлоқ аҳолисига савдо хизматларини кўрсатиш” тушунчасида савдо хизматлари ва истеъмол талабининг қишлоқда ўзига хослигини акс эттиришда ҳамда “аҳолига савдо хизматларини кўрсатиш самарадорлиги”да эса тижорат фаолиятининг иқтисодий-ижтимоий натижавийлигини ифодалайдиган таърифлари такомиллаштирилган;          

ҳудудий, истеъмол ва тадбиркорлик ёндашувларини ўз ичига олган қишлоқ ахолисининг хулқий жараёни ҳамда қишлоқда истеъмолчига йўналтирилган чакана савдо тармоғини ривожлантиришнинг йўналишлари ишлаб чиқилган;

қишлоқ аҳолисига савдо хизматларини кўрсатишнинг замонавий ташкилий шаклларини ривожлантиришнинг 2019-2021 йиллардаги истиқболи бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, қишлоқда савдо хизматларини кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган ва истеъмолчи манфаатларини ҳисобга олувчи  электрон тижоратга асосланган савдо тузилмаси таклиф қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қишлоқ аҳолисига савдо хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

савдо хизматлари ва истеъмол талабининг қишлоқда ўзига хослигини акс эттиришда ва тижорат фаолиятининг иқтисодий-ижтимоий натижавийлигини ифодалайдиган “қишлоқ аҳолисига савдо хизматларини кўрсатиш”, “аҳолига савдо хизматларини кўрсатиш самарадорлиги”нинг такомиллаштирилган таърифлари 5610300-Туризм (халқаро ва ички туризм) таълим йўналишининг талабалари учун тавсия этилган “Туризм ва меҳмонхона хўжалиги менежменти” номли ўқув қўлланмасига киритилган  (2017 йил 24 августдаги 603-026-сон гувоҳнома). Мазкур таклифларнинг кўлланилиши иқтисодиёт фанларининг ўқитилишида амалий аҳамиятга эга бўлди;

қишлоқ аҳолисининг ҳудудий, истеъмол ва тадбиркорлик ёндашувларини ўз ичига олган истеъмолчилар хулқий жараёни ҳамда қишлоқда чакана савдо тармоғини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан амалиётга татбиқ этилган (2018 йил 14 май ШД-01/810-сон маълумотнома). Илмий-методик тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши республиканинг қишлоқ туманларида чакана  савдо тизимини такомиллаштириш имкониятини берган;

қишлоқ аҳолисига савдо хизматларини кўрсатишни замонавий ташкилий шаклларини ривожлантиришнинг 2019-2021 йиллардаги истиқболи бўйича ишлаб чиқилган таклифлари Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан амалиётга татбиқ этилган (2018 йил 14 май ШД-01/810-сон маълумотнома). Таклифларнинг жорий этилиши қишлоқ аҳолисига савдо хизматларини кўрсатиш бўйича истиқболли режаларни шакллантиришга имкон берган;

илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, қишлоқда савдо хизматларини кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган ва истеъмолчи манфаатларини ҳисобга олувчи  электрон тижоратга асосланган савдо тузилмасини яратиш бўйича таклифлар Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан амалиётга татбиқ этилган (2018 йил 14 май ШД-01/810-сон маълумотнома). Таклифларнинг татбиқ этилиши республикада чакана савдонинг ташкилий шаклларини ривожлантиришга хизмат қилди.