OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Солиева Гулбахор Ахмаджановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 noy 2018

Солиева Гулбахор Ахмаджановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Солиева Гулбахор Ахмаджановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда китоб савдосининг ривожланиши ва унинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлигини ошириш омиллари”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.4.PhD/Iqt411.  

Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.

Расмий оппонентлар: Қурбонов Зиёд Ниязович,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махкамов Бахтиёр Фарходович,иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда китоб савдосининг ривожланиши ва унинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нашриёт матбаа ижодий уйлари маркетинг бўлими самарадорлигини оширишга қаратилган китобларни тарқатиш ва аҳолини китобга қизиқишини янада ошириш учун очиқ оммавий тақдимотни кучайтириш ҳамда китоб бозорларида бўлажак китобхонларни гуруҳ (сегмент)ларга ажратиш таклиф қилинган;

нашриёт иши ва китоб савдосининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишда медиа-технологияларидан ва интернет реклама воситаларидан фойдаланиш, сотишда сотувчилар ҳамда харидорларни моддий рағбатлантириш усуллари такомиллаштирилган;

китобхонликни ривожлантириш ва китоблар нашрини кўпайтириш мақсадида нашр қилинган китобларни ҳудудларга тарқатиш бўйича улгуржи савдони ривожлантириш, дўконларда хизмат кўрсатиш маданиятини малакавий кадрларни тайёрлаш эвазига ошириш таклифи асосланган.

китоб савдоси ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси миллий ассоциацияси”ни нодавлат-нотижорт ташкилоти сифатида ташкил этиш ва унинг мақсади, вазифалари ҳамда бошқаруви таркиби бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Китоб савдосининг ривожланиши ва унинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлигини ошириш омиллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

нашриёт матбаа ижодий уйлари маркетинг бўлими самарадорлигини оширишга қаратилган китобларни тарқатиш ва аҳолини китобга қизиқишини янада ошириш учун очиқ оммавий тақдимотни кучайтириш ҳамда бўлажак китобхонларни гуруҳ (сегмент)ларга ажратиш йўллари амалиётга жорий қилинди (Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 24 апрелдаги 05-1506-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган таклифлар агентлик тизимидаги нашриёт-матбаа ижодий уйларининг китоб маҳсулотларини сотиш борасидаги фаолияти ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиб, уларнинг рентабеллигини 2014 йилга нисбатан 2015 йилда ўртача 1,6%га оширишга эришган;

нашриёт иши ва китоб савдосининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишда медиа-технологияларидан ва интернет реклама воситаларидан фойдаланиш ҳамда сотишда моддий рағбатлантиришни такомиллаштирилган усуллари амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 24 апрелдаги 05-1506-сон маълумотномаси). Илмий тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш ва китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон қарорининг 3-бандини тайёрлашда фойдаланилган;

китобхонликни ривожлантириш ва китоблар нашрини кўпайтириш мақсадида нашр қилинган китобларни ҳудудларга тарқатиш бўйича улгуржи савдони ривожлантириш, дўконларда хизмат кўрсатиш маданиятини малакавий кадрларни тайёрлаш эвазига ошириш таклифи амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 24 апрелдаги 05-1506-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий қилиниши Тошкент ва Наманган вилоятларидаги “Шарқ Зиёкори” китоб дўконлари савдо майдонларидан фойдаланиш коэффициентининг 1,3 мартага кўпайиши ва хизмат кўрсатиш маданиятининг оширилишини таъминлаган;

китоб савдоси ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси миллий ассоциацияси”ни нодавлат-нотижорт ташкилоти сифатида ташкил этиш ва унинг мақсади, вазифалари ҳамда бошқаруви таркиби бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 24 апрелдаги 05-1506-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар натижасида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳузурида янги “Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси миллий ассоциацияси” ташкил этилди ва 2018 йил май ойидан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда.