OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алтиев Абдурашид Султановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 noy 2018

Алтиев Абдурашид Султановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Алтиев Абдурашид Султановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):  «Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш механизмларини  такомиллаштириш», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва 06.01.10–Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/Iqt135.

Илмий маслаҳатчи: Чариев Қурбон Амирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.I.10.03.

Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Караматов Озодбек Оринбоевич,  иқтисодиёт фанлари доктори; Ҳасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори.  

Етакчи ташкилот номи:  Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: Ўзбекистонда ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш  бўйича илмий-назарий ва услубий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини фермер хўжаликларида ер субижараси, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкасини ёки унинг бир қисмидан вақтинча фойдаланиш асосида тартибга солиш механизмлари асосланган;

қишлоқ жойларда ерларни жисмоний ва юридик шахсларга мулк сифатида беришнинг баҳолаш услуби, ижтимоий омиллари, солиққа тортиш тартиби ва уни ташкил қилишнинг шарт-шароитлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари асослаб берилган;

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш муносабатларини тартибга солувчи қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уларнинг иқтисодий-ҳуқуқий ҳолатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини кредит олиш учун гаровга қўйиш тартиби асосланган;

қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини ерларга қилинган капитал харажатларни ҳисобга олиш коэффициенти, капиталлашув ва нарх-наво даражасини эътиборга олган ҳолда аниқлаш юзасидан таклифлар асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш механизмларини шакллантириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:

ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини фермер хўжаликларида ер субижараси, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкасини ёки унинг бир қисмидан вақтинча фойдаланиш асосида тартибга солиш механизмлари юзасидан билдирган таклифи Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 14 июндаги 03-05-4834-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқда ер ижараси мазмуни ва кўламининг янада кенгайиши ҳисобига ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янги босқичга асос солинган, ер солиғини тўлашнинг молиявий манбаси мустаҳкамланган, барқарор ва самарали иш жойлари ташкил этилган;

қишлоқ жойларда ерларни жисмоний ва юридик шахсларга мулк сифатида беришнинг баҳолаш услуби, ижтимоий омиллари, солиққа тортиш тартиби ва уни ташкил қилишнинг шарт-шароитлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг 2015 йил 26 августдаги 330/01-36-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш 2014 йилда 55 та иқтисодий ночор, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг фойдаланилмаётган ер участкаларининг 212,6 гектар майдони топширилиши натижасида ер солиғидан 673,2 млн. сўм маблағлар тежалишини  асослашга ёрдам берган;

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш муносабатларини тартибга солувчи қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали уларнинг иқтисодий-ҳуқуқий ҳолатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 14 июндаги 03-05-4834-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни татбиқ этиш қишлоқ хўжалиги ерларини меъёрий баҳолаш, ерларнинг ҳисоботини юритиш, ер мониторингини амалга ошириш ишларида меҳнат унумдорлигини ўртача 20 %га ошириш, ушбу жараёнлар учун барча харажатларни ўртача 25 %гача қисқартириш имконини берган;

деҳқон хўжалиги ва томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини кредит олиш учун гаровга қўйиш тартиби юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октбярдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2018 йил 26 февралдаги 4/23-1203/3-сонли маълумотномаси). Натижада деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолиятини молиялаштиришнинг янада қулай механизмини яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади;

қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини ерларга қилинган капитал харажатларни ҳисобга олиш коэффициенти, капиталлашув ва нарх-наво даражасини эътиборга олган ҳолда аниқлаш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йил 18 декабрдаги КА/04-03-32-04/1680-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги “Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 235-сонли қарорининг қайта кўриб чиқилиши зарурлигини асослаб берган.