OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Аминжонов Шерзод Мирабосович фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 noy 2018

Аминжонов Шерзод Мирабосович фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

АминжоновШерзодМирабосович

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳайвонларнинг асосий цестодозлари ва уларга қарши иммунопрофилактика тадбирларини ишлаб чиқиш», 03.00.06–Зоология (ветеринария фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/V2.

Илмий маслаҳатчи: Матчанов Назар Маткаримович, ветеринария фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.30.08.2018.V.12.01.

Расмий оппонентлар: Ғафуров Актам Ғафурович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Носиров Фарҳод Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори; Мавлонов Собиржон Ибодуллаевич, ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитаси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон шароитида асосий цестодозларнинг эпизоотологиясини аниқлаш, эрта ташхис қўйиш, соғломлаштириш, гижжасизлантириш ва иммунопрофилактикага асосланган тадбирларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистон шароитидаги қўйлар ва итларда асосий цестодозлар эпизоотологиясининг ўзига хос хусусиятлари, яъни табиий шароитларда инвазиянинг сақланиши ва тарқалишида ит-қўй-ит тизимининг зарур эпизоотологик ва эпидемиологик аҳамияти асосланган;

оралиқ ҳамда дефинитив хўжайинларда асосий цестодозларнинг морфологияси, тарқалиши, мавсумий ҳамда итларнинг хизмат фаолияти, ёши ва жинсига боғлиқ динамикаси асосланган;

Echinococcus granulosusнинг итлар организмида ривожланиши ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида унинг биологияси илмий асосланган;

қўйларда эхинококкоз касаллигининг морфологик, клиник, патологоанатомик, гельминтоларвоскопик, гематологик ва биокимёвий ташхис мезонлари ишлаб чиқилган;

қўй ва итларда асосий цестодозларнинг махсус соғломлаштириш тадбирлари мажмуи ишлаб чиқилган;

итлар эхинококкозига қарши водород бромидли ареколин, шунингдек, фебендазол, фенасал, битионол, фебантел, мебендазол ва дисалланнинг турли концентрациядаги эритмалари, цестан, Брованол-Д, Брованол-М, Брованол плюс антигельминтиклари самарадорлиги асосланган;

қўйлар эхинококкозининг иммунопрофилактика тадбирлари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ҳайвонларнинг асосий цестодозлари ва уларга қарши иммунопрофилактика тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Итлардаги мультицептоз касаллигини профилактикаси учун вакцина» ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04504, 2012 й.). Бунинг натижасида итларда мультицептозга қарши вакцинани қўллаш орқали 90 фоиз самарадорликка эришиш имконини берган;

ишлаб чиқилган вакцина Қашқадарё вилояти Ғузор туманида “Пачкамар” наслчилик хўжалигида 348 бош, “Ғузор” наслчилик хўжалигида 452 бош ва Нишон туманида  “Нишон” наслчилик хўжалигида 651 бош қўйларда эхинококкоз ва мультицептоз касалликларини олдини олиш жараёнига жорий этилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2016 йил 23 ноябрдаги 48/4-1734-сон маълумотномаси). Натижада мазкур вакцина қўлланилиши орқали эхинококкоз ва мультицептознинг олдини олишдаги самарадорлик кўрсаткичи 89,7 фоизни ташкил этган;

Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Нишон туманларининг наслчилик хўжаликларида қўй ва итларнинг эхинококкоз ва мультицептоз касалликларига қарши махсус иммунопрофилактика тадбирлари жараёнига жорий этилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2016 йил 23 ноябрдаги 48/4-1734-сон маълумотномаси). Ушбу махсус иммунопрофилактика тадбирларини ўтказилиши натижасида 80,0-93,3 фоиз самарадорликка эришилган.