OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ахмедов Умиджон Намазовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 noy 2018

Ахмедов Умиджон Намазовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ахмедов Умиджон Намазовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нуқсонли пиллаларни келиб чиқиш сабаблари ва уларни камайтириш чоралари», 06.02.04–Ипакчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.PhD/Qx114.

Илмий раҳбар: Умаров Шавкат Рамазанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.30.08.2018.Qх.13.02.

Расмий оппонентлар: Насириллаев Бахтияр Убайдуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Бобоқулов Насирулло Асадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: нуқсонли пиллаларни ҳосил бўлиш сабаблари, уларнинг асосий турлар ва миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда пиллалар навдорлигини оширишнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор етиштирилган пилла хом ашёси таркибидаги хом-етилмаган, қўшалоқ, атласли, доғли, кар ва қорапачоқ нуқсонли пиллаларнинг келиб чиқишига, ҳаво алмашиниши, ҳарорат, нисбий намликни таъсири аниқланган ва уларни камайтиришнинг самарали усуллари ишлаб чиқилган;

пилланинг сифат кўрсаткичларига ёруғлик коэффициенти, озуқа миқдори ва озиқаланиш майдони каби паратипик омиллар таъсири асосланган;

қуртхона ҳавосини электровентилятор ёрдамида тўлиқ алмаштиришни пилла ҳосили, навли ва нуқсонли пиллалар улушига таъсири аниқланган;

ипак қуртини парваришлаш ва пилла ўраш жараёнида ўзгарувчан ҳаво ҳарорати ҳамда сунъий ёки табиий даста турларидан фойдаланиш ва нуқсонли пиллалар ҳосил бўлиши ўртасида боғлиқлик  асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Нуқсонли пиллаларнинг асосий турлари ва уларни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

фермер хўжаликларида пилла етиштириш ва унинг сифатини ошириш бўйича «Нуқсонли пиллаларни келиб чиқиш сабаблари ва уларни камайтириш чоралари» номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 октябрдаги 02/028-289-сон маълумотномаси). Натижада 15 қути парваришланган ипак қуртининг 1-қутисидан 7,7 кг қўшимча пилла етиштирилган ва иқтисодий самарадорлик (1-қути ҳисобида) 75600 сўмни ташкил этган;

тут ипак қурти пиллалари нуқсонларини бартараф этишнинг такомиллаштирилган технологияси Фарғона вилояти, Водил «Пилла» масъулияти чекланган жамиятида «Ипакчи 1 х Ипакчи 2» дурагайини парваришлаш жараёнида 15 қути миқдорида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 октябрдаги 02/028-289-сон маълумотномаси). Натижада етиштирилган пиллаларнинг навдорлигини 9,0 фоизга ошишига эришилган ва иқтисодий самарадорлик 85248 сўмни ташкил этган;

тут ипак қуртининг «Ипакчи 1 х Ипакчи 2» саноат дурагайини инкубация қилиш ва қуртларни парваришлаш жараёнида тут ипак қурти пиллалари нуқсонларини бартараф этишнинг такомиллаштирилган технологияси Самарқанд вилоятининг Оқдарё «Пилла» масъулияти чекланган жамиятида 10 қути миқдорида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 октябрдаги 02/028-289-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида қиёсловчи усулга нисбатан 8,3 кг қўшимча пилла ҳосили олиниб, иқтисодий самарадорлик ўртача 93000 сўмга ошишига эришилган.