OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ражабов Нарзулла Ороловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 noy 2018

Ражабов Нарзулла Ороловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ражабов Нарзулла Ороловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тут ипак қурти дурагайларининг ҳаётчанлиги ва ипак маҳсулдорлигига янги яратилган тут навларини таъсири», 06.02.04–Ипакчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Qx321.

Илмий раҳбар: Насириллаев Бахтияр Убайдуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат аграр университети ва Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.30.08.2018.Qх.13.02.

Расмий оппонентлар: Якубов Ахматжон Бакиевич, биология фанлари доктори, профессор; Наврузов Собир, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: янги селекция услубиятини қўллаб яратилган тутнинг янги нав ва селекцион номерларини тут ипак қуртининг ҳаётчанлик ва маҳсулдорлик белгиларига таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор тутнинг янги «Жарариқ 9» ва «Жарариқ 10» навларининг тут ипак қурти дурагайларининг ҳаётчанлиги, пилла маҳсулдорлиги ва технологик белгиларига таъсир даражаси аниқланган;

тутнинг янги «Жарариқ 9» ва «Жарариқ 10» навлари баргларини ипак қуртининг дурагай қуртлари томонидан ўзлаштирилиш коэффициенти аниқланган;

тутнинг янги навлари ва селекцион номерларининг барги кимёвий таркибининг 7 та кўрсаткичи, шу жумладан полипреноллар,  ß-ситостерин ва А витаминининг миқдори бўйича бир-биридан кескин фарқ қилиши  исботланган;

тут навлари ва ипак қурти личинкалик даврининг давомийлиги, уларнинг ўсиш динамикаси ўртасида боғлиқлик илмий жиҳатдан асосланган;

тутнинг янги навлари ва селекцион номерларини муҳим морфологик ва хўжалик белгиларининг юқори кўрсаткичлари ипак қурти пилла маҳсулдорлиги кўрсаткичлари билан асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тут ипак қурти дурагайлари ҳаётчанлиги ва ипак маҳсулдорлигига янги тут навларининг таъсири бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

тут дарахтининг янгидан яратилган «Жарариқ 9» ва «Жарариқ 10» навларини экиш натижасида Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги «Ипак» фермер хўжалигининг жами 0,40 гектар майдонида тут плантациялари ташкил этилган ва 7 қути ипак қурти дурагайларини парваришлашга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 02/032-248-сон маълумотномаси). Натижада 1 гектар тутзордан қўшимча 2120 кг озуқа барги етиштирилган ва парваришланган 7 қути ипак қуртининг ҳар бир қутисидан қўшимча 11,0 кг пилла етиштиришга эришилган, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи 109890 сўмни ташкил этган;

тут дарахтининг «Жарариқ 9» ва «Жарариқ 10» янги навларини экиш  асосида Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани «Шахноза, Комила, Азизжон» фермер хўжалигида жами 0,30 гектар майдонида тут плантациялари барпо этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 02/032-248-сон маълумотномаси). Бунинг натижадасида 1590 кг қўшимча барг ҳосили ва ипак қуртининг 5 қути «Ипакчи 1 Х Ипакчи 2» саноат дурагайидан андозага нисбатан 12,0 кг қўшимча пилла ҳосили олишга эришилган ва 1 қутидан олинган иқтисодий самарадорлик 118800 сўм ошишига имкон берган;

Сирдарё вилоятининг «Элдор Гулмуродович» фермер хўжалигида 0,20 гектар майдонда тутнинг янги «Жарариқ 9» ва «Жарариқ 10» навларининг янги экиш схемадаги плантацияларини яратишда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 02/032-248-сон маълумотномаси). Натижада янги схемадаги ташкил этилган тутзорнинг 1 гектар ҳисобидан қиёсловчи навга нисбатан қўшимча 1060 кг барг ҳосили олинган ва улар билан парваришланган ипак қурти дурагайларининг 1 қутисидан пилла ҳосили  69,5 кг гача оширишга эришилган.