OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Донаев Хусниддин Абдиолимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 noy 2018

Донаев Хусниддин Абдиолимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Донаев Хусниддин Абдиолимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қора-ола ва голштин зотли сигирларнинг маҳсулдорлик, технологик, пуштдорлик хусусиятларини такомиллаштириш», 06.02.01–Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селекцияси ва генетикаси (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Qx313.

Илмий раҳбар: Аширов Муродилла Эшонқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.30.08.2018.Qх.13.02.

Расмий оппонентлар: Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Қахромонов Боймахмад Абдиазизович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қора-ола ва голштин зотли сигирларнинг маҳсулдорлик, технологик, пуштдорлик хусусиятларини сервис-даври муддатлари, тирик вазни, йил фасллари ва елин шаклларига боғлиқ ҳолда такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор қора-ола ва голштин зотли сигирларнинг фермер хўжаликлари шароитида сут маҳсулдорлиги турли омилларга боғлиқликда ўрганилиб, мақбул муддатларда аниқланган;

cигирлар сут маҳсулдорлигининг сервис-даври муддатларига, тирик вазни ва елин шаклларига боғлиқлиги аниқланган;

сигирларнинг маҳсулдорлик, технологик, пуштдорлик хусусиятларини такомиллаштиришда сервис-даврининг мақбул муддатлари аниқланган;

амалий селекция ишларида сигирларнинг маҳсулдорлик хусусиятларини такомиллаштиришда турли омиллардан фойдаланишнинг самарадорлиги аниқланган;

голштин зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлиги бўйича юқори ирсий салоҳиятга эга селекция подаси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қора-ола ва голштин зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлик, технологик ва пуштдорлик хусусиятларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

қора-ола зотли сигирлар учун аниқланган мақбул сервис-даври муддатлари ва юқори маҳсулдор сигирлар подаси Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги “Абдулла” наслчилик фермер хўжалигида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 02/027-272-сон маълумотномаси). Натижада III ва ундан юқори лактацияга эга қора-ола зотли сигирларда мақбул сервис-даври 46-90 кунни ташкил этган ва сут маҳсулдорлиги 499-881 кг га юқори бўлишига эришилган;

голштин зотли сигирларнинг сермаҳсул селекцион подаси Оққўрғон туманидаги “Хонтемир” наслчилик фермер хўжалигида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 02/027-272-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида голштин зотли ҳар бош сигирнинг иқтисодий самарадорлиги I лактация даврида 2 225 762 сўм ва III лактация даврида эса 3 335 451 сўмни ташкил этган;

Оққўрғон туманидаги “Хонтемир” наслчилик фермер хўжалигида хориждан келтирилган голштин зотли сигирлардан сут маҳсулдорлиги ва ёғлилиги юқори бўлган «насл ўзаги» ва “буқа етиштирувчи” гуруҳ сигирларининг селекцион подаси яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 02/027-272-сон маълумотномаси). Натижада юқори сут миқдорига ва тирик вазнга ҳамда сутдаги ёғ 4,0 фоиз ва ундан юқорига  эришганлиги аниқланган.