OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдримова Гулбаҳор Эримматовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 noy 2018

Абдримова Гулбаҳор Эримматовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдримова Гулбаҳор Эримматовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экологик оғир шароитга мослашган тут ипак қурти дурагайларини яратиш ва татбиқ қилиш», 06.02.04–Ипакчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2.PhD/Qx113.

Илмий раҳбар: Якубов Ахматжон Бакиевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.30.08.2018.Qх.13.02.

Расмий оппонентлар: Гуламов Азамат Эшанқулович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Исматуллаева Дилором Адиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: янгидан яратилган юқори маҳсулдорликка эга тут ипак қуртининг дурагайлари ва жинси бўйича нишонланган партеногенетик клонлар ичидан Қорақалпоғистон Республикасининг экстремал иқлим шароитларига мос ипак қурти зот ва дурагайларини танлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор тут ипак қуртининг табиий иқлим шароити ўта ноқулай бўлган ҳудудларда партоногенетик клонлари генетик потенциалини йўқотмаслиги аниқланган;

Қорақалпоғистон Республикасининг экстремал шароитларига чидамли ва мослашган С-5, С-10, С-12 зотларининг яхшиланган популяциялари яратилган;

экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларга жорий этиладиган дурагайларни, тут ипак қуртининг тухум ва қуртлик даврида жинси нишонланган зотлари иштирокида олиш мумкинлиги исботланган;

тут ипак қуртининг янги «Наврўз-3», «Наврўз-4» ва партеноклонлар иштирокидаги «АПК х Меченная-1» дурагайларини экстремал қурт боқиш шароитларига мослашиши аниқланган;

Қорақалпоғистон Республикаси шароитида ҳам янги дурагай комбинацияларидан меъёрдаги пилла ҳосили олиш мумкинлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Экологик оғир шароитга мослашган тут ипак қурти дурагайларини яратиш ва тадбиқ қилиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:

тут ипак қуртининг «Наврўз-3», «Наврўз-4» дурагайларининг ҳар биридан 12 қути уруғ тайёрланган ва Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани «Март овул» фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3 октябрдаги 02/09-2348-сон маълумотномаси). Натижада бир қути боқилган ипак қурти ҳисобидан пилла ҳосили назоратга нисбатан 8,0 килограмм ва иқтисодий самарадорлик 45000 сўмни ташкил этган, рентабеллик даражаси 23,75 фоизга ошган;

тут ипак қуртининг «Наврўз-3», «Наврўз-4» дурагайларининг 8 қути уруғ тайёрланган ва Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида «Шохсанам-Хўжайли» фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3 октябрдаги 02/09-2348-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида бир қути ҳисобидан пилла ҳосили 7,5 килограммга ошган ва иқтисодий самарадорлик 61500 сўмни ташкил этган;

тут ипак қуртининг «Ипакчи 1 х Ипакчи 2», «Ипакчи 2 х Ипакчи 1» дурагайлари ва «АПК х Меченная 1» клон зотли дурагайлари Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида «Муҳаббат-Шермонова» фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3 октябрдаги 02/09-2348-сон маълумотномаси). Натижада бир қути ҳисобидан пилла ҳосили 7 килограммга ошишига эришилган ва иқтисодий самарадорлик 66500 сўмга тенг бўлган.