OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ибадуллаева Амина Сағынбаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 noy 2018

Ибадуллаева Амина Сағынбаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ибадуллаева Амина Сағынбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон шароитида четдан келтирилган голштин зотли сигирларнинг маҳсулдорлик, пуштдорлик хусусиятлари ва уларни яхшилаш усуллари», 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Qx316.

Илмий раҳбар: Аширов Муродилла Эшонқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.30.08.2018.Qх.13.02.

Расмий оппонентлар: Шакиров Қахрамон Жўрабоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Жумадуллаев Бурхон Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон шароитида Польшадан келтирилган голштин зотли сигирларнинг асосий хўжалик фойдали белгиларига ва маҳсулдорлик хусусиятларига озиқлантириш омилининг ва серсут қилишнинг таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Қорақалпоғистон Республикаси иқлим шароитида Польшадан келтирилган сигирларнинг дастлабки уч лактациясидаги сут маҳсулдорлигига I лактациясининг дастлабки 90 кунида серсут қилишнинг таъсири аниқланган;

сигирлар лактациясининг кечиш хусусиятлари, экстерьер, елин, озуқани сут билан қоплаш кўрсаткичларининг серсут қилиш даражасига боғлиқлиги аниқланган;

четдан келтирилган сигирларнинг айрим биологик хусусиятлари Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос иқлим шароитида баҳоланган;

голштин зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлиги бир неча лактацияларда турли омилларга боғлиқ ҳолда такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Голштин зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлигини ва бошқа муҳим хусусиятларини турли омилларга боғлиқликда такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалар асосида:

сигирларнинг сут маҳсулдорлигини ошириш бўйича «Қорақалпоғистон шароитида четдан келтирилган голштин зотли сигирларнинг маҳсулдорлик хусусиятларини яхшилаш усуллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2018 йил 2 октябрдаги 02/026-267-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Қорақалпоғистон Республикаси иқлим шароитида чорвачилик-наслчилик  фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилган;

голштин зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлигини I лактациясининг дастлабки 90 кунида серсут қилиш ва сигирларни аванс тариқасида озиқлантириш, фаол яйратиш, елинини уқалаш ҳамда сигирларга мақбул асраш шароитларини яратиш технологиялари Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги «Амударё соҳили» наслчилик фермер хўжалигининг қорамолчилик подасида жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2018 йил 2 октябрдаги 02/026-267-сон маълумотномаси). Натижада II гуруҳдаги I лактациясининг дастлабки 90 кунида серсут қилинган сигирларнинг сут миқдори  I лактацияда 482,6 килограмм ва сут ёғи чиқими 9,6 килограммга тенг бўлишига эришилган;

сигирларни биринчи туғиш ёшида, сутдан чиққандан туққангача ва турли сервис-даври муддатларида ҳамда тирик вазнига боғлиқликда такомиллаштириш технологияси Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидаги «Ўрнак насл чорва» наслчилик фермер хўжалигининг подасида жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2018 йил 2 октябрдаги 02/026-267-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 4 фоизли сут миқдори 240,3 кг, II лактацияда бу кўрсаткичлар тегишли тарзда 537,3, 10,9 ва 253,1 кг, III лактацияда 1128 кг, 32,7 кг ва 817,7 кг ошган, олинган соф фойда I лактацияда 298632,8 сўмни ташкил этган.