OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдухалилова Гулнора Кудратуллаевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 noy 2018

Абдухалилова Гулнора Кудратуллаевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдухалилова Гулнора Кудратуллаевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бактериал ичак инфекциялари қўзғатувчиларининг фенотипик ва генотипик тавсифи ҳамда уларнинг дориларга чидамлилиги ривожланишида аҳамияти», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib17.

Илмий маслаҳатчи: Ахмедова Мубарахон Джалиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.

Расмий оппонентлар: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нурузова Зухра Абдикадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қодирова Дилбар Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Федерал давлат бюджет ташкилоти «Федерал тиббий-биологик агентлигининг  болалар илмий-клиник юқумли касалликлари маркази» (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнингмақсади:бактериал ичак инфекциялари қўзғатувчиларининг фенотипик ва генотипик тавсифи ҳамда уларнинг дориларга чидамлилиги ривожланишида аҳамиятини баҳолашдан иборат.

III.Тадқиқотнингилмийянгилиги:

ҳудудий эпидемиологик жиҳатларга боғлиқ ҳолда ўткир диареяли беморлар этиологик структураси Salmonella spp., Shigella spp., патоген E. coli, Campylobacter spp., вирусларвашартли-патоген микроорганизмлар эканлиги исботланган;

алоҳида ҳудудлардаги беморлардан ажратиб олинган S.typhimurium штаммларининг антибактериал препаратларга резистентлиги исботланган;

S.typhimurium штаммларининг резистентлик бўйича аниқланган фенотипик ва генотипик жиҳатлари қўзғатувчиларда мутация бўлиш эҳтимолини башоратлаш ва чидамлилигини мониторингини ўтказиш асосланган;

β – лактам синфига оид антибактериал препаратларга нисбатан резистентлик генини аниқлашнинг электрофоретик детекцияли полимераза занжир реакцияси такомиллаштирилган;

антибактериал препаратларга нисбатан микроорганизмларнинг резистентлиги ҳақида маълумот берувчи плазмидаларни ажратиш S.typhimurium мисолида ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқотнатижаларинингжорийқилиниши.

ЎИИ қўзғатувчиларини ташхислаш, даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«S.typhimurium плазмидаларини ажратиб олиш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05610, 31.05.2018 й.). Натижада клиник амалиёт жараёнида S.typhimurium клонини аниқлаш ва ўчоқда эпидемиологик текширишлар ўтказиш сифатини ошириш имконини берган.

«III-IV гуруҳ бактериялари ва вируслари билан ишлаш, уларни ҳисобга олиш, сақлаш, ташиш ва бошқа ташкилотга бериш бўйича йўриқнома» номли ишлаб чиқилган услубий қўлланма соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан бактериологик лабораторияларнинг амалий иш фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 7 январдаги 012-3/0195-сон маълумотномаси). Натижада ушбу қўлланма энтеропатогенлар билан ишлаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;

«III-IV гуруҳ микроорганизмларини коллекцион штаммларини сақлашнинг услубий асоси» номли ишлаб чиқилган ва тасдиқланган услубий қўлланма соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Ўзбекистон Республикасидаги барча бактериологик лабораторияларнинг амалий иш фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 22 сентябрдаги 8м/153-сон маълумотномаси). Натижада лабораторияда энтеропатогенлар билан ишлаш жараёнини такомиллаштиришга имкон берган;

«Ўткир диарея касалликларида бактериологик ва ПЗР усулларининг қиёсий техник-иқтисодий хусусиятлари» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 мартдаги 8н-р/59-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ўткир ичак инфекциялари қўзғатувчиларини эрта аниқлаш усулини тўғри танлашга хизмат қилган;

«Фенотипик ва ПЗР усуллари ёрдамида антибиотикларга резистент штаммларни аниқлашнинг қиёсий жиҳатлари» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 мартдаги 8н-р/60-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ПЗР усули ёрдамида кенг спектрдаги бета-лактамаз (КСБЛ) детекциясини аниқлаш, ўткир ичак инфекциялари билан касалланган беморларни илк куниданоқ касалхонага ётқизиш ҳамда асосланган антибактериал препаратларни танлаш имконини берган.