OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мирюсупова Гуля Фазлидиновна фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 noy 2018

Мирюсупова Гуля Фазлидиновна фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мирюсупова Гуля Фазлидиновна

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида кўкрак бези саратонининг эпидемиологик ва биологик хусусиятлари», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Фан доктори (DSc) диссертацияси мавзуси Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Н.Н. Петров номидаги Онкология илмий тиббий тадқиқот маркази» Федерал давлат бюджет ташкилотининг илмий кенгаши мажлисида тасдиқланган (2015 йил 24 ноябрдаги 11-сон баённомадан кўчирма).

Илмий маслаҳатчи: Семиглазов Владимир Фёдорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Россия Табиий фанлар академияси академиги.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Портной Сергей Михайлович, тиббиёт фанлари доктори; Ходжаев Абдувахид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гафур-Ахунов Мирза Аллиярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги«Радиология миллий тиббий тадқиқот маркази» федерал давлат бюджет ташкилотининг филиали П.А. Герцен номидаги Москва онкология илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўкрак бези саратонининг биологик ва эпидемиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида уни даволаш тактикаси ва профилактика стратегиясини оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

турли этник гуруҳлардаги аёллар орасида кўкрак бези саратонининг ривожланиш хавфи ва прогрессивланишининг регионал эпидемиологик хусусиятлари белгиланган;

аёлларнинг ўзбек популяциясида кўкрак бези саратонининг биологик субтипларини ажратиш асосида турли этник гуруҳларда касалликнинг коморбидлиги тайинланган;

аёлларнинг регионал популяциясида ўсманинг иммуногистокимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кўкрак бези саратонининг биологик гетерогенлиги аниқланган;

турли этник гуруҳларда карциноманинг субтипи фарқланганида кўкрак бези саратони ривожланиш хавф омиллари хусусиятлари белгиланган;

халқаро ҳамкорлик доирасида 5 йиллик умумий ва рецидивсиз яшаб қолиш кўрсаткичларига кўра кўкрак бези саратони билан беморларда ўсманинг иммуногистокимёвий таҳлилини татбиқ этиш самарадорлиги баҳоланган;

ўзбек популяциясида эпидемиологик кўрсаткичлар ва ўсманинг иммуногистокимёвий тавсифлари асосида кўкрак бези саратонининг клиник ва биологик хусусиятлари белгиланган;

ўсманинг иммуногистокимёвий таҳлили асосида турли этник гуруҳларда кўкрак бези саратонини комплекс даволашнинг бир хил клиник самарадорлиги исботланган;

аёлларнинг ўзбек популяциясида хавф гуруҳи ва касалликнинг белгисиз кечиш гуруҳида кўкрак бези саратонини эрта ташхислаш усули такомиллаштирилган;

кўкрак бези саратонининг биологик гетерогенлигини ўрганиш ва иммуногистокимёвий верификацияси натижалари асосида cerB2/neu гени амплификацияси борлигини аниқлаш учун FISH-реакция (in-situ флуоресцент гибридизация) ўтказиш ва янги авлод генларини секвенирлаш усулида BRCA1, BRCA2 генларида мутациялар борлигини ўрганиш зарурати очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда кўкрак бези саратони билан беморларни ташхислаш ва комплекс даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ўсманинг биологик гетерогенлиги асосида кўкрак бези саратонини комплекс даволаш стратегиясига методологик ёндашув тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 8н-д/92-сон маълумотномаси). Таклиф этилган методологик ёндашув кўкрак бези саратони билан беморларда 5 йиллик умумий ва рецидивсиз яшаб қолиш кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган;

кўкрак бези саратонининг люминал Her2/neu-манфий субтипида Ki67 индекси даражаси номаълум бўлган беморларда адъювант гормонотерапияни танлаш методикаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 27 сентябрдаги 8н-д/192-сон маълумотномаси). Кўкрак бези саратонининг ушбу биологик субтипи билан беморларда таклиф этилган тактикани қўллаш 5 йиллик умумий ва рецидивсиз яшаб қолиш кўрсаткичларини тегишли равишда 65,2% ва 73,2% гача яхшилаш имконини берган;

«Кўкрак бези касалликларида тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 27 сентябрдаги 8н-д/192-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар Ўзбекистон Республикасида патологиянинг ўлкага хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аёлларда кўкрак бези касалликларини эрта ташхислаш дастурини оптималлаштириш, хавф гуруҳидаги беморларни ва белгиларсиз кечувчи беморлар гуруҳини аниқлаш имконини берган;

кўкрак бези саратони билан беморларни ташхислаш ва комплекс даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, унинг Самарқанд ва Жиззах филиаллари амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 27 сентябрдаги 8н-д/20-сон маълумотномаси). Кўкрак бези саратони билан беморларни ташхислаш ва комплекс даволашга таклиф этилган методологик ёндашувни қўллаш ўсманинг III–IV босқичи билан бирламчи беморларнинг юқори улушига (34,6%) қарамай, 5 йиллик рецидивсиз яшаб қолиш кўрсаткичини 51,4% гача, 5 йиллик умумий яшаб қолиш кўрсаткичини 58,3% гача яхшилаш имконини берган.