OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мадиёров Бахтиёр Ташпулотовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 noy 2018

Мадиёров Бахтиёр Ташпулотовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мадиёров Бахтиёр Ташпулотовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айрисимон без ўсмаларини жарроҳлик даволашда миниинвазив технологиялар», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib206.

Илмий раҳбар: Кротов Николай Фёдорович,тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Джураев Миржалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: С.М. Киров номидаги Ҳарбий тиббий академияси ФБХТОТМ, Санкт-Петербург, Россия Федерацияси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:миниинвазив технологияларни қўллаш йўли билан айрисимон без ўсмаларининг ташхислаш ва жарроҳлик усулда даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

диагностик торакоскопия ўтказишнинг хусусиятларига ва унинг тимомани босқичи, ўсма жараёнининг тарқалганлик даражаси ва резекция қилиш имкониятини объектив баҳолашда верификацион устунлиги исботланган;

айрисимон безнинг ўсмалари морфологик верификациясида трансторакал пункцион биопсиянинг сезгирлиги, спецификлиги ва маълумот бериши аниқланган;

ўсма жараёнининг Т1N0М0 ва Т2N0М0 босқичларида миниинвазив тимэктомиянинг абластика ва антибластиканинг асосий принципларига жавоб бериши ва яшаб қолиш кўрсаткичлари 100 ва 95% бўлган радикал хусусиятга эгалиги исботланган;

узоқ метастазланиш идентификациясини ҳисобга олган ҳолда ўсма жараёнининг босқичи ва тарқалганлигига боғлиқ равишда айрисимон без ўсмаларини комплекс даволашнинг мезонлари аниқланган;

айрисимон без хавфли ўсмаларининг дифференциаллашган гистологик типининг умумий яшаб қолиш кўрсаткичларига таъсирининг кучли корреляцион боғлиқлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Айрисимон бези ўсмасинингташхиси ва даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тимус ўсмасини ташхислаш ва жарроҳлик усулида даволашни такомиллаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 8н-103-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш, ўртача амалиёт ичи қон кетишларини ишончли тарзда 186,32±32,8 мл дан 94,2±20,6 мл гача камайтириш ва плевра бўшлиғини дренажлаш давомийлигини 4,5±0,5 кундан 2,5±0,8 кунгача камайтириш имконини берган;

«Кўкс оралиғи ўсмаларини ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш учун дастур» тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 8н-103-сон маълумотномаси). Клиник ташхислаш алгоритмидан фойдаланиш ҳар бир алоҳида ҳолатда оптимал даволаш усулларини танлаш имконини берган;

Айрисимон бези ўсмасининг диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази торакал онкохирургия бўлимида, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоят филиаллари торакоабдоминал хирургия бўлимлари амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 8н-д/103-сон маълумотномаси). Тадқиқотдан олинган натижалар асосида қилинган таклифлар АБЎли беморларда ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам турини кенгайтириш, шунингдек даволаш сифати ва яхши натижалар частотасини 82,7%дан 96,8%гача, шифохонада ётиш муддатини 16,2±2,8 кундан 10,4±3,2 кунгача қисқартириш, шу билан даволаш харажатларини камайтириш имконини берган.