OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тангирова Гулчехра Насридиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 noy 2018

Тангирова Гулчехра Насридиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тангирова Гулчехра Насридиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Соя навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига экиш меъёрлари ва нитрагиннинг таъсири», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Qх38.

Илмий раҳбар: Ёрматова Дилором Ёрматовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Шоличилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Атабаева Ҳалима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Умаров Бахтиёр Рахматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Дон ва дон-­­дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: соя навларининг ўсиши, ривожланиши ҳамда юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришни таъминлайдиган мақбул экиш меъёри ва нитрагиннинг таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Тошкент вилоятининг ўтлоқи-ботқоқ тупроқлари шароитида соянинг эртапишар Орзу, Медея, ўртаэртапишар Изумруд ва ўртапишар Узбекская-2, Дўстлик навларининг экиш меъёрлари ҳамда нитрагин штаммининг таъсири аниқланган;

ўтлоқи-ботқоқ тупроқлари шароитида соя навлари учун мақбул экиш меъёрлари ишлаб чиқилган;

соя навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига экиш меъёрлари ва нитрагиннинг таъсири аниқланган;

соя навларини экиш меъёрлари ва нитрагин штаммини қўллашнинг ўсимлик барг сатҳи ўзгариши, транспирация жадаллиги, тугунаклар ҳосил бўлиш динамикаси ва доннинг кимёвий таркибига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Соя навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига экиш меъёрлари ва нитрагиннинг таъсири борасида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:

деҳқон ва фермер хўжаликлари учун соя навларидан юқори, сифатли экологик тоза дон ҳосили етиштириш ва агротехнологиялари бўйича “Соянинг тупроқ ҳосилдорлигини оширишдаги ўрни”, “Ўзбекистонда соя етиштириш” ва “Соя агротехникаси” бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 02/02-9-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиялар фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилган;

ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар шароитида соя навларини етиштиришда гектарига 80 кг меъёрда экиш ва уруғларни экишдан олдин Микробиология илмий-тадқиқот институти лабораториясида тайёрланган 500 м/л нитрагин-137 штаммини + 500-800 м/л сувга аралаштирилиб, ишлов бериб экиш технологияси Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ тумани Шоличилик илмий-тадқиқот институти илмий элита давлат хўжалиги (ИЭДХ) далаларида 10,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 02/02-9-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мақбул экиш меъёри ва нитрагин таъсирида гектаридан 3-5 центнер қўшимча дон ҳосили олинган.

типик бўз тупроқлар шароитида соя навларини етиштиришда экиш меъёри 80 кг/га ва нитрагин-137 штаммини қўллаш технологияси  Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Бешбола”  фермер хўжалигидаги 7,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 02/02-9-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида дон ҳосилдорлиги гектарига 18,8-26,2 центнер, рентабеллик даражаси 24,1-32,0 фоизни ташкил этган.