OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сайимбетов Алишернинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 noy 2018

Сайимбетов Алишернинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сайимбетов Алишернинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли композицияли компостларни қўллашнинг тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.Ph.D/Qx147.

Илмий раҳбар: Азимбаев Сабирджан Арифджанович, биология фанлари доктори, профессор, Нурматов Шермат, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Орипов Раззоқ Орипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мирзаев Лутфулло Арифджанович,қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳар хил органик моддалар (қорамол гўнги, парранда қийи, шоли ва ёғоч қипиғи) билан фосфогипсни турли нисбатларда аралаштириб компостлар тайёрлаш ҳамда уларни типик бўз тупроқлар унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ҳар хил органик моддалар (шоли ва ёғоч қипиғи, қорамол гўнги, парранда қийи)ни фосфогипс билан 1:1:1,8:0,2; 1:1:1,4:0,6; 1:1:1:1 нисбатларда аралаштирилган ҳолда компост-1, компост-2 ва компост-3 тайёрланган ва уларни типик бўз тупроқларда ғўзанинг ўрта толали “С-6524” навини парваришлашда қўллаш технологияси ишлаб чиқилган;

турли компостларнинг тупроқнинг сув-физик ва агрофизикавий, хоссаларига уни структура элементларига ҳамда сувга чидамлилик даражасига таъсири аниқланган;

турли композицияли компостларнинг тупроқнинг унумдорлигига ҳамда ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва қуруқ масса тўплаш миқдорларига таъсири аниқланган;

турли компостлар (компост-1; компост-2 ва компост-3)нинг ғўза ҳосилдорлиги, пахта толасининг технологик сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда ҳар хил композицияли компостларни қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

турли компонентли компостларни қўллаш бўйича “Тупроқ унумдорлигини яхшилаш ва сақлаш ҳамда ғўза ҳосилдорлигини оширишда ҳар хил композицияли компостлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 02/020-40-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида деҳқон ва фермер хўжаликларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва сақлашда ҳамда ғўзадан юқори ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилган;

компостни 1:1:1,4:0,6 (шоли ёки ёғоч қипиғи, қорамол гўнги, парранда қийи, фосфогипс) нисбатда қўллаш технологияси Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида Юқори Чирчиқ туманидаги “Аманов Серикбай”, “Хасан Бекен агро”, “Муззам тадбиркор” ва “Хижол она” фермер хўжаликларида жами 72 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 02/020-40-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига 20 т компост-2 қўлланган майдонларда ўртача гектаридан 6,3 центнер қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган;

нисбатлари 1:1:1,4:0,6 (шоли ёки ёғоч қипиғи, қорамол гўнги, парранда қийи, фосфогипс) бўлган компостни қўллаш технологияси Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Аманов Серикбай”, “Хасан Бекен агро”, “Муззам тадбиркор” ва “Хижол она” фермер хўжаликларида жами 72 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 02/020-40-сонли маълумотномаси). Натижада гектарига 20 т компост-2 қўлланган пахта майдонларда иқтисодий самарадорлик 1003895,2 сўмга тенг бўлган, рентабеллик даражаси 42,3 фоизни ташкил қилган.