OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Махмудова Нигора Баротовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 noy 2018

Махмудова Нигора Баротовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Махмудова Нигора Баротовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ХХ аср бошида Туркистонда маъмурий бошқарув тизими ва ижтимоий-иқтисодий аҳвол (сенатор К.К.Паленнинг тафтиш материаллари асосида)», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tar95.

Илмий раҳбар: Мухамедов Шухрат Бахронович, тарих фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.

Расмий оппонентлар: Мусаев Нуриддин Умурзакович, тарих фанлари доктори, профессор; Исакова Мухайё Сирожиддиновна, тарих фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Самарканд  давлат  университети.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср бошида Туркистондаги маъмурий бошқарув ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни 1908–1909 йилларда сенатор К.К.Пален томонидан олиб борилган тафтиш материаллари асосида ёритишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тафтиш ҳисоботида акс этган ўлка бошқаруви ҳамда маъмурий тизимнинг барча поғоналаридаги муассасалар ва ҳуқуқ-тартиб органларининг Туркистондаги солиқ хизмати, земстволар, давлат мулки бошқаруви, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, ирригация, тоғ-кон саноати, фойдали қазилмалар қазиб олиш, империя ҳукуматининг кўчириш сиёсати моҳияти аниқланган;

мустамлака сиёсатининг маҳаллий аҳоли ҳаётининг маданий ва ижтимоий жараёнларига, анъанавий турмуш тарзи ҳамда ҳуқуқий муносабатларига кўрсатган салбий таъсири (маҳаллий аҳолини ва кадрларини руслаштириш сиёсати) исботланган;

сенатор К.К. Паленнинг Туркистондаги текшируви ҳисоботлари, унинг “Туркистон миссияси” эсдаликлари асосида ўлкадаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳолат, мустамлака сиёсатининг асл моҳияти аниқланган;

тафтиш ҳисоботлари асосида ўлка аҳолисининг демографик, гендер, ижтимоий таркибининг ўзига хос жиҳатлари, шаҳарлар, земство хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар, миллатчилик низоларининг тобора кучайиб бориши сабаблари, шариат қонунлари тўпламининг тайёрланиши ва қабул қилиниши каби масалалар асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ХХ аср бошида Туркистонда маъмурий бошқарув тизими ва ижтимоий-иқтисодий аҳвол (сенатор К.К.Паленнинг тафтиш материаллари асосида) тақиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Россия империясининг бошқарув услуби, кўчириш сиёсати оқибатлари, таълим тизими, кутубхона, музей, шаҳарлар инфраструктурасига оид диссертация маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш  жамоат фонди, илмий-тадқиқот марказининг “Бухоро вилоятида ёшларнинг маданий мерос соҳасидаги билимларини ошириш” 35-06-15 рақамли грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, илмий-тадқиқот марказининг 2016 йил 16 ноябрдаги 25-сон маълумотномаси). Бу, касб-ҳунар коллежи, олий таълим муассасалари талабалари ҳамда тарихга қизиқувчилар учун тарих фани дарсликларида қайд этилмаган маълумотлар билан танишиш имконини берган;

сенатор К.К.Паленнинг эсдаликлари, тафтиш ҳисоботлари ва ҳужжатлари, шу жумладан, ХХ аср бошларида ўлка, вилоят, уезд, шаҳар  ва қишлоқ бошқаруви, суд маҳкамаси, халқ суди, қамоқхона иши, солиқ ва тўловлар, давлат мулки, ер хўжалиги, тоғ-кон иши, маҳаллий аҳолининг ҳуқуқий турмуш тарзи ва Туркистонда суғориш ишлари каби ноёб материаллардан Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг “Ҳужжатлар ва фонотека” фондини бойитишда фойдаланилган ҳамда маҳаллий ва чет эл сайёҳлари учун тақдим этилган. (Маданият ва спорт ишлари Вазирлигининг 2017 йил 23 февралдаги 01-11-04-1427-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар музей қўриқхонасининг фондини янги материаллар, архив хужжатлари билан бойитиб, бу музейга ташриф буюрувчиларда ХХ аср ўлка ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаёти ҳақида маълумотларга эга бўлишга ҳизмат қилган.