OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хушвақтов Ҳусан Очилбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 noy 2018

Хушвақтов Ҳусан Очилбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хушвақтов Ҳусан Очилбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мирзачўлни ўзлаштириш учун аҳоли кўчирилиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи (1946–1970 йй)», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD /Tar162.

Илмий раҳбар: Мусаев Нуриддин Умрзоқович, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.

Расмий оппонентлар: Ишанходжаева Замира Райимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Мирзачўл ҳудудларида янги ерларни ўзлаштириш учун 1946–1970 йилларда вилоятлардан  аҳоли кўчирилиши жараёнлари, кўчирилган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, маънавий-маърифий ҳаёти ҳамда бу ерда вужудга келган экологик муҳитнинг қибатларини очиб беришдан иборат. 

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

1946–1970 йилларда совет ҳокимиятининг Мирзачўлни ўзлаштириш мақсадида бошқа вилоятлардан аҳолини кўчириш сиёсатининг “ихтиёрий-мажбурий”лик хусусиятлари ёритилган;

аҳолини ташкилий равишда кўчиришнинг аниқ механизми ишлаб чиқилмаганлиги, зарур тайёргарликсиз Мирзачўлга шошма-шошарлик билан кўчирилган аҳолининг узоқ йиллар давомида уй-жой билан таъминланмаганлиги, соғлиқни сақлаш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлиги очиб берилган;

ҳукумат органлари томонидан кўчирилган аҳолини касбига қараб иш ва нафақа билан таъминлаш ишларини расмийлаштириш бир меъёрда олиб борилмаганлиги, меҳнаткаш аҳолининг белгиланган имтиёзлардан етарли даражада фойдалана олмаганлиги  сабаблари аниқланган;

кўчирилган аҳолининг қўнимсизлиги йиллар давомида юқори даражада бўлганлиги сабаблари, ҳукуматнинг бу борада амалга оширилган тадбирлари етарли самара бермаганлиги исботлаган;

Мирзачўлни ўзлаштириш ишларининг экстенсив характери, илмий асос ва тажрибага эга бўлмасдан олиб борилган ирригация ва мелиорация ишларининг экологик муҳитга таъсири кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

1946–1970 йиллардаМирзачўлни ўзлаштириш учун аҳоли кўчирилиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига доир ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:

Мирзачўлни ўзлаштиришнинг янада кучайтирилиши, аҳолини кўчириш ҳаракатини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар, кўчирилган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти юзасидан олинган илмий натижалардан Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Шароф Рашидов филиали экспонатларини кенгайтириш ва янги материаллар билан бойитишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2018 йил 1 июндаги 01-11-08-3893-сон маълумотномаси). Бунда янги ерларни ўзлаштиришда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлиги музейга ташриф буюрувчиларда катта таасурот қолдирган;

Мирзачўлнинг ўзлаштирилиши, пахта экин майдонларининг кенгайтирилиши ва унинг оқибатида худудда экологик вазиятнинг ўзгариши янги ўзлаштирилган ҳудудларга кўчирилган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти тўғрисидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар” дастурининг X-боби “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш” қисмининг 67 бандида белгиланган “Бир оилада эзгу мақсадлар сари” шиори остидаги тарғиботни ташкил этиш вазифалари ижросини таъминлашда файдаланилди. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 24 июлдаги 01-09-895-18-сон маълумотномаси). Унда Мирзачўлга кўчирилган турли миллат вакилларининг меҳнат жараёнида ўзаро яқинлашувлари, байналмилал оилалар қурилиши шароитлари ёритилган;

Ўзбекистонда қўриқ ва бўз ерларнинг ўзлаштирилиши ва бу худудларни ишчи кучи билан таъминлаш мақсадида вилоятлардан аҳолининг кўчирилиши ва кўчирилган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий–маданий ҳаёти ҳақидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 89-03-2199-сон маълумотномаси). Бунда совет даврида Ўзбекистонда аграр муносабатлар масалаларини янги фактлар асосида бойитишга хизмат қилган.