OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Фазлиева Нигина Тожиқуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 noy 2018

Фазлиева Нигина Тожиқуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Фазлиева Нигина Тожиқуловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электролит системалар хроматографиясининг физик-кимёвий асослари», 02.00.04–Физик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/К93.

Илмий раҳбар: Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.02.2018.K.02.05.

Расмий оппонентлар: Холиқов Абдували Жонизоқович, кимё фанлари доктори, доцент; Сидиқов Абдужалил Сидиқович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: электролит системалар хроматографиясининг физик-кимёвий асосларини «ионит-ионат-элюент» тизими гуруҳ ташкил этувчиларининг ўлчам, ўзаро таъсир энергияси ва заряд катталиклари асосланган моделлар ёрдамида баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ион хроматографиясида «ионит-ионат-элюент» ўлчам, ўзаро таъсир энергияси ва заряд параметрлари асосида ажралиш жараёнлари (назарий) асосланган;

«ионит-ионат-элюент» тизимида ажралиш жараёнини мақбуллаштиришнинг алгоритми ва унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;

исталган электролит системалар учун ионларни ажратиш алгоритми тузилган;

турли таркибдаги катионлар ва анионлар аралашмасини ажратишнинг мақбул шароитлари танланган ва турли сувлар, доривор ўсимликлар таркибидан ионлар миқдорлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Электролит системалар хроматографиясининг физик-кимёвий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

электролит системалар таркибидан ионларни ион хроматографияси усулида аниқлаш услубияти «Самарқандкимё» АЖда амалиётга жорий этилган («Самарқандкимё» АЖнинг 2018 йил 22 октябрдаги 2-627/6-сон маълумотномаси). Натижада яратилган услубият бир вақтнинг ўзида битта намунадан бир нечта катион ва анионларни аниқлаш имконини берган;

сув таркибидан катионларни ион хроматографияси усулида аниқлаш услубияти «Diamond Glass» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган («Diamond Glass» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг 2018 йил 18 августдаги маълумотномаси).Натижада яратилган услубият бир вақтнинг ўзида битта намунадан бир нечта ионларни аниқлаш имконини берган;

электролит системалар таркибидан ионларни ион хроматографияси усулида аниқлаш услубияти «SAM ROS XOLOD» МЧЖ Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган («SAM ROS XOLOD» МЧЖ Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасининг 2018 йил 22 сентябрдаги 77-сон маълумотномаси). Натижада яратилган услубият бир вақтнинг ўзида битта намунадан бир нечта ионларни аниқлаш имконини берган.