OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хайдаров Сафарбой Абдирашитовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 noy 2018

Хайдаров Сафарбой Абдирашитовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хайдаров Сафарбой Абдирашитовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарафшон ҳавзаси дарёлари сув ресурсларининг шаклланишига иқлимий омилларнинг таъсирини баҳолаш», 11.00.03–Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/G21.

Илмий раҳбар: Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович, география фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Гидрометеорология хизмати маркази Гидрометеорология илмий-текшириш институти, DSc.27.06.2017.G.47.01.

Расмий оппонентлар: Чембарисов Эльмир Исмаилович, география фанлари доктори, профессор; Салимова Барно Джамаловна, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон дарёси оқимининг ҳосил бўлишига иқлимий омилларнинг таъсир этиш хусусиятларини аниқлаш ҳамда дарё сув ресурсларини иқлим ўзгариши шароитида баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Зарафшон дарёси оқимининг йиллараро миқдорий тебраниши ҳамда ўзгарувчанлигининг атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳароратига генетик боғлиқлиги аниқланган;

дарё оқими асосий кўрсаткичларининг йил давомида ойлар бўйича ўзгариш хусусиятлари базавий иқлимий давр учун баҳоланган;

дарё оқими билан метеорологик омиллар ўртасидаги кўп хадли боғланишларнинг нормаллаштирилган регрессия тенгламалари ишлаб чиқилган, улар асосида ҳисоблаш ва прогнозлаш номограммалари яратилган;

иқлимнинг келажакдаги мумкин бўлган ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, Зарафшон дарёси сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Зарафшон ҳавзаси дарёлари сув ресурсларининг шаклланишига иқлимий омилларнинг таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Зарафшон дарёси оқимининг йиллараро тебраниши ва ўзгарувчанлигини иқлимий омилларга боғлиқлиги, уларнинг таҳлили асосида берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил   6 апрелдаги 02/30-211-сон маълумотномаси). Натижада дарё оқимининг миқдорий кўрсаткичлари, жумладан, сув сарфи ва оқим ҳажмлари аниқлаштирилган ва бу ҳолат дарё оқимини вилоятлар, туманлар ва уларга сув келтирадиган каналлар бўйича тақсимлаш самарадорлигини ошириш имконини берган;

дарё оқими кўрсаткичларининг йил давомида ойлар бўйича ўзгариш хусусиятларининг базавий иқлимий давр учун олинган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 2/30-211-сон маълумотномаси). Натижада улар сув тақсимлаш иншоотларини эксплуатация қилишда зарур бўлган сув хўжалиги ҳисоблашларида манба сифатида фойдаланиш, сув тақсимлаш иншоотларини эксплуатация қилишда самарадорликни таъминлаш имконини берган;

дарё оқими миқдорининг метеорологик омилларга, жумладан, атмосфера ёғинлари ва ёзги ҳаво ҳароратига боғлиқлигини статистик баҳолаш натижалари асосида тузилган ҳисоблаш номограммалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида Самарқанд вилоятида Зарафшон дарёси оқимидан фойдаланишга қаратилган йиллик режаларни тузишда қўлланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 02/30-211-сон маълумотномаси). Натижада вилоят миқёсида Зарафшон дарёси сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган;

Зарафшон дарёси сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан, иқлимнинг келажакдаги мумкин бўлган ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, самарали фойдаланиш бўйича берилган илмий асосланган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида дарё сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган режаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 25 июлдаги 03-03/2-3173-сон маълумотномаси). Натижада Зарафшон дарёси сув ресурсларидан фойдаланиб, экологик вазиятни яхшилаш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлашда қўшимча имкониятлар яратилган.