OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Аллаяров Фозлиддин Амонуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 noy 2018

Аллаяров Фозлиддин Амонуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Аллаяров Фозлиддин Амонуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш амалиётини такомиллаштириш». 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит; 08.00.06–Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Iqt330.

Илмий раҳбар: Абдугафаров Абдухалил, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.   

Расмий оппонентлар: Бобакулов Тулкин Ибадуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ғойибназаров Баходир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида пул муносабатларини эконометрик моделлаштириш асосида тартибга солиш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пул муомаласини тартибга солишнинг монетар инструментларини пул-кредит сиёсати мақсадлари, оралиқ ориентирлари ҳамда амалга ошириш воситалари ўзаро мувофиқлигини таъминлаш асосида танлаш усули ишлаб чиқилган;

пул массасига таъсир қилувчи инфляция, ялпи ички маҳсулот ҳажми ва пул массаси ўзгариши тенденциялари омилларини баҳолаш орқали прогноз қийматларининг оралиқ интервалларини прогнозлаш усули (ноаниқ сонлар назарияси) орқали такомиллаштирилган;

қисқа ва ўрта даврларда муомала учун зарур пул миқдорини аниқлашда пулга бўлган талаб ва таклиф мувозанат нуқталарининг силжиши тенденцияларини баҳолаш натижаларидан фойдаланиш таклифи асосланган;

пул массасининг ЯИМга нисбатан эластиклигини аниқлаш йўли билан пуллар таклифига таъсир қилувчи омилларнинг пул массасини ўсиш суръатига таъсир даражасини баҳолаш услубиёти такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

 Пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

монетар дастакларни пул-кредит сиёсати мақсадлари, оралиқ мўлжаллари ҳамда уларни амалга ошириш воситалари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш асосида танлаш усулидан Марказий банк томонидан пул муомаласини тартибга солишда монетар дастакларнинг салмоғини баҳолаш амалиётида, тижорат банклари томонидан пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда кредит портфели сифатини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 5 сентябрдаги 08-12/257-сон, АТБ “Agrobank”нинг 2018 йил 17 октябрдаги 20-1-18/1490-сон маълумотномалар). Бунинг натижасида пул-кредит сиёсати олдига қўйилган мақсадни бажарилишига мос келадиган дастакларни танлаш имконияти яратилган;

пул массасига таъсир қилувчи омилларни эконометрик моделлар асосида баҳолаш орқали прогноз қийматларининг оралиқ интервалларини аниқлаш усулидан Марказий банк ҳамда тижорат банклари томонидан пул массасининг ўсиш суръатини прогнозлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 5 сентябрдаги 08-12/257-сон, АТБ “Agrobank”нинг 2018 йил 17 октябрдаги 20-1-18/1490-сон маълумотномалар). Бунинг натижасида пул массаси прогноз қийматларининг қуйи, юқори ва эҳтимолли даражалари аниқланган;

қисқа ва ўрта даврларда муомала учун зарур пул миқдорини аниқлашда пулга бўлган талаб ва таклиф мувозанат нуқталарининг силжиши тенденцияларидан Марказий банк ҳамда тижорат банклари томонидан инфляция даражасининг ўзгариши шароитида пулга бўлган талабни прогнозлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 5 сентябрдаги 08-12/257-сон, АТБ “Agrobank”нинг 2018 йил 17 октябрдаги 20-1-18/1490-сон маълумотномалар). Бунинг натижасида инфляция даражасининг ўзгариши шароитида йилнинг кварталлари, квартал ойлари, ой ҳафталари бўйича пулга бўлган талаб ва таклифни мослаштируви миқдорлари ҳамда банкларнинг пул оқимларини барқарорлаштирувчи пулга бўлган талабнинг прогноз қийматлари аниқланган;

пул массасининг ЯИМга нисбатан эластиклигини аниқлаш йўли билан пул таклифига таъсир қилувчи омилларнинг пул массасини ўсиш суръатига таъсир даражасини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш механизмидан Марказий банк ҳамда тижорат банклари томонидан пул таклифига таъсир қилувчи омилларнинг пул массасининг ўсиш суръатига таъсир даражасини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 5 сентябрдаги 08-12/257-сон, АТБ “Agrobank”нинг 2018 йил 17 октябрдаги 20-1-18/1490-сон маълумотномалар). Бунинг натижасида ЯИМнинг ўсиш суръатига мос келадиган пул массаси миқдорини аниқлаш имкони яратилган.