OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Назарова Барно Алижон Хожи қизининг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 noy 2018

Назарова Барно Алижон Хожи қизининг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Назарова Барно Алижон Хожи қизининг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак ўқитувчиларда креатив ёндашув асосида тадқиқотчилик лаёқатини тарбиялаш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Ped32.

Илмий маслаҳатчи: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Шоумаров Ғайрат Бахромович, психология фанлари доктори, профессор; Муслимов Нарзулло Алихонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  бўлажак ўқитувчиларда креатив ёндашув асосида тадқиқотчилик лаёқатини  такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак ўқитувчиларнинг тадқиқотчилик лаёқатини тарбиялаш  модели ўзини ўзи ривожлантириш компетентлигини ошириш омиллари асосида такомиллаштирилган; 

талабаларнинг тадқиқотчилик лаёқатини аниқлаштириш ва башоратлаш динамикасини кузатиб бориш имконини берувчи ахборот-методик таъминоти ишлаб чиқилган;

ўқитувчиларнинг илмий тадқиқот ишларига оид билим, кўникма ва малакаларни эгаллашларига қаратилган махсус курс дастури ишлаб чиқилган;

бўлажак ўқитувчиларнинг тадқиқотчилик лаёқатини ривожлантиришнинг дидактик ва технологик имкониятлари ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, мустақил ижодий имкониятларини кенгайтириш, касбий мотивацион фаолиятнинг, яратувчанлик, аналитик ва синтетик тафаккур параметрларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;

мотивацион ва когнитив омиллари мажмуини ҳисобга олган ҳолда бўлажак ўқитувчиларнинг креативлик қобилиятларини инновацион йўналишда ва мослашувчанлигини таъминлаш бўйича (интерфаол ўқитиш, репродуктив-таваккалчилик, ижодий-изланиш ва новаторлик) тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари асосида талабаларнинг креативлик ва   тадқиқотчилик қобилиятларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:

талабаларда креативлик қобилиятларини ривожлантиришга доир таянч, фанлараро ва хусусий компетенциялар “110000-Педагогика”  бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (“Ўзстандарт” агентлиги томонидан  2015 йил 22 июлда тасдиқланиб, 36-1998-сон рақам билан Давлат рўйхатидан ўтказилган). Натижада талабаларнинг креативлик салоҳиятини ривожлантириш мазмун-моҳияти такомиллаштирилиб, интерфаол таълим методлари ва  технологиялари воситасида уларда тадқиқотчилик қобилиятларини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имконини берган;

талабаларда тадқиқотчилик қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик аспектлари ва интеракцион омилларини тадқиқ этиш асосида интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари ёрдамида талабаларнинг тадқиқотчилик қобилиятларини ташхислаш ва ривожлантириш методикаси ҳамда тадқиқотчилик лаёқатини тарбиялаш модели Тошкент давлат педагогика университетида жорий қилинган (Олий  ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2017  йил  1 декабрдаги  89-03-2637-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг тадқиқотчилик лаёқатини тарбиялашни такомиллаштиришга қаратилган модулли тизим ҳамда педагогик фаолият самарадорлигини янада оширишга хизмат қилувчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган;

бўлажак ўқитувчиларнинг тадқиқотчилик лаёқатини ривожлантиришнинг  дидактик ва технологик имкониятлари (ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, мустақил ижодий имкониятларини кенгайтириш) ўзини ўзи баҳолаш ва индивидуал ривожлантирувчи тренинглар ташкил қилишда (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2017 йил 1 декабрдаги 89-03-2637-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада мазкур таклифлар бўлажак ўқитувчи-педагог кадрларнинг креативлик даражасини оширишга хизмат қилган;

ўқитувчиларнинг илмий тадқиқот ишларига оид билим, кўникма ва малакаларни эгаллашларига қаратилган махсус курс дастури ЮНИСЕФнинг  “Шахсга йўналтирилган технология модули асосида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (ПК №00077, 06.07.2015–2017 йй.) (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2017 йил 1 декабрдаги 89-03-2637-сон маълумотномаси). Махсус курс асосида талабаларнинг илмий дунёқарашлари, илмий ижодий фаолияти шакллантирилган.