OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рахмонов Шерзод Касимджоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 noy 2018

Рахмонов Шерзод Касимджоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рахмонов Шерзод Касимджоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер ресурсларини тармоқлараро тақсимотида қишлоқ хўжалигининг устуворлигини таъминлаш», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва 06.01.10–Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt662.

Илмий раҳбар: Умурзаков Ўктам Пардаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.I.10.03.

Расмий оппонентлар: Чориев Қурбон Амирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,Бобожонов Аллаберган Рўзимович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.  

Етакчи ташкилот номи:  Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ер ресурсларининг тармоқлараро тақсимотида қишлоқ хўжалигининг устуворлигини таъминлаш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ер ажратишда нуқтали, чизиқли ва яхлит майдонли объектларни гуруҳлаш ҳамда  танланадиган ер участкаларини локал, маҳаллий, минтақавий, стратегик ва гипер турларга бўлиш услублари такомиллаштирилган;

кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ички эҳтиёжлари ва балиқчилик соҳаси субъектлари учун ер ажратишда ишчи лойиҳалар мезонлари ишлаб чиқилган;

ер ажратишда қишлоқ хўжалиги соҳаси ва корхонасига етказиладиган зарар турлари ва миқдорини аниқлаш, уларни қоплаш ҳамда тушумларни тасарруф этиш бўйича услублар такомиллаштирилган;

озиқ-овқат етиштириладиган ер майдонларини жойлаштириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини оптималлаштиришнинг 2030 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ер ресурсларини тармоқлараро тақсимотида қишлоқ хўжалигининг устуворлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида:

Ер ажратишда нуқтали, чизиқли ва яхлит майдонли объектларни гуруҳлаш асосида ер ажратиш услубини такомиллаштириш бўйича тавсия Тошкент вилоятидаги объектлар амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 02-10-7327-сон маълумотномаси). Зарарлар миқдорини аниқлаш бўйича амалдаги услубга киритилган ер участкасининг шакл коэффициентини қўллаш натижасида зарарлар миқдорининг 1,5-2,0 баробар ортиши асосланган;

кўп тармоқли фермер хўжаликларига ер ажратишга оид тавсия этилган услубий ёндашувлар Тошкент вилоятининг балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 02-10-7327-сон маълумотномаси). Натижада ички хўжалик ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш сифати яхшиланиши, тупроқ унумдор қатламидан кам ҳосилли ерларни бойитишда фойдаланиш, хусусан, ушбу услуб қўлланилганда 1 гектар кам ҳосилли экин майдонида пахта ҳосилдорлиги гектарига 5 ц га ортиши ва қўшимча 1,5 млн. сўм қўшимча даромад олиш имконияти яратилиши асосланган;

“Республикада оптимал ер ресурслари тақсимоти дастури (2019–2035 й.й.)нинг устувор йўналишларига оид тавсиялар” “Ўздаверлойиҳа” илмий-лойиҳалаш институти фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 02-10-7327-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот объекти ҳудудида 250 мм. ли газ қувурига ер ажратишда қишлоқ хўжалиги соҳаси ва фермер хўжаликлари кўрадиган зарар амалдаги Низомга нисбатан муаллиф таклифи бўйича 43,15 млн сўмлик камайиши аниқланган;

ноқишлоқ хўжалиги объектлари учун ер ажратишда тупроқнинг унумдор қатламини сақлаб қолиш, зарарларни аниқлаш ва тушумларни тасарруф этиш бўйича такомиллаштирилган услублар Тошкент вилоятидаги объектларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 02-10-7327-сон маълумотномаси). Ушбу дастурни қўллаш ер балансини тузиш ва истиқболдаги маъмурий туманларда амалга ошириладиган ер ажратиш объектлари ҳамда заҳира ерлар тўғрисидаги ишончли ахборотлар базасини шакллантириш имконини яратади.