OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бутаев Шавкат Турдалиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 okt 2018

Бутаев Шавкат Турдалиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бутаев Шавкат Турдалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Академик лицей ўқувчиларининг лексик компетенциясини ривожлантиришда лингвистик луғатлардан фойдаланиш методикаси”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped394.

Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.27.06.2017.Ped.27.01.

 Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Хасановна,педагогика фанлари доктори, профессор; Алимов Фарход Шарабиддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: академик лицей ўқувчиларининг лексик компетенциясини ривожлантиришда лингвистик луғатлардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

академик лицей ўқувчиларининг лексик компетенциясини ривожлантиришда лингвистик луғатлардан фойдаланиш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:

академик лицей ўқувчиларининг лексик компетенциясини ривожлантиришда предлог, артикль, фразеологик бирикма, аффиксларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар луғатлардан фойдаланиш амалиётида аниқлаштирилган;

филология йўналишидаги академик лицей босқичлари учун иш, таълим, дам олиш, саёҳатга оид сўзларнинг луғат-минимуми В1 даражага биноан ишлаб чиқилган;

А1 даражадан С1 даражасигача бўлган сўз ва сўз бирикмаларининг инглизча-ўзбекча ва ўзбекча-инглизча онлайн электрон луғати Google, Multitran дастурларида лексикография талаблари бўйича яратилган;

академик лицей ўқувчиларининг лексик компетенциясини ривожлантиришда изоҳли, синоним, антоним, фразеологик, таржима, омоним лингвистик луғатларидан фойдаланиш методикаси коммуникатив ёндашувга асосан такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Академик лицей ўқувчиларининг сўз бойлигини оширишда лингвистик луғатлардан фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий натижалар асосида:

академик лицей ўқувчиларининг лексик компетенциясини ривожлантиришда луғатлардан фойдаланиш амалиётида аниқлаштирилган предлог, артикль, фразеологик бирикма, аффиксларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлардан  English-Uzbek/Uzbek-English dictionary / 80000 words and expressions. Inglizcha-O‘zbekcha/O‘zbekcha-Inglizcha lug‘at / 80000 so‘z va ibora луғатда фойдаланилган (English-Uzbek/Uzbek-English dictionary / 80000 words and expressions. Inglizcha-O‘zbekcha/O‘zbekcha-Inglizcha lug‘at / 80000 so‘z va ibora. – Toshkent: O‘qituvchi, 2013.–880 б.). Натижада полиграфик лингвистик луғатлар типологиясидан фойдаланишга  хизмат қилган;

филология йўналишидаги академик лицей босқичлари учун В1 даражага биноан ишлаб чиқилган иш, таълим, дам олиш, саёҳатга оид сўзларнинг луғат-минимумидан «Dunyo bo‘ylab» телеканалида жорий йилнинг 10 февраль куни эфирга узатилган “Турфа олам” дастурида ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O’zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Бедорлик” радиоэшиттиришининг 2018 йил 21 апрель кунидаги сонида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Дунё бўйлаб” телеканали давлат унитар корхонасининг 2018 йил 15 майдаги 08-14-249-сон ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2018 йил 14 майдаги 04-25-738-сон маълумотномалари). Натижада ўқувчиларнинг инглиз тилидаги мустақил ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган;

Google, Multitran дастурларида лексикография талаблари бўйича яратилган А1 даражадан С1 даражасигача бўлган сўз ва сўз бирикмаларининг инглизча-ўзбекча ва ўзбекча-инглизча онлайн электрон луғатидан  GOOGLE TRANSLATE – 10 more languages with your help дастурида фойдаланилган (Google inside search//The official Google search blog. December 11, 2014, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентилигининг 2016 йил 22 сентябрдаги муаллифлик гувоҳномаси, № 000272); Натижада электрон луғатга ўзбек тили киритилган;

академик лицей ўқувчиларининг лексик компетенциясини ривожлантиришда коммуникатив ёндашувга асосан такомиллаштирилган изоҳли, синоним, антоним, фразеологик, таржима, омоним лингвистик луғатларидан фойдаланиш методикасидан ЎМКҲТ академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари учун “Ingliz tili” (2-qism) ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2007 йил 9 февралдаги 0595-сон маълумотномаси). Натижада ЎМКҲТ академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчиларининг лексик компетенция ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.