OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Пардаева Ирода Мамаюнусовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 okt 2018

Пардаева Ирода Мамаюнусовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Пардаева Ирода Мамаюнусовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий тарихий асарлари бадиияти”, 10.00.02–Ўзбек  адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil535.

Илмий раҳбар: Салоҳий Дилором Исомиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонентлар: Қудратуллаев Ҳасан Самадович, филология фанлари доктори, профессор; Муллахўжаева Каромат Тошхўжаевна, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоийнинг тарихий асарлари, уларнинг шоир ижодий меросида тутган ўрни, хусусан, бадиий ўзига хослигини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Алишер Навоийнинг “Тарихи анбиё ва ҳукамо”, “Тарихи мулуки Ажам” асарларида ифодаланган тарихий ҳақиқат ва маърифий ғоянинг ижодий, илмий-бадиий хусусиятлари  очиб берилган;

Тарихи мулуки Ажам” ва “Хамса” асарларида улуғ шоир услубидаги тарихий аниқлик билан ёндашув ҳамда халқчил тил ва бадиийлик тамойиллари асосланган;

улуғ адиб тарихий асарларининг ўз даври учун муҳим бўлган ғоявий-бадиий, такомил даражасига етган услубий ва мумтоз поэтик жиҳатлариасосланиб,ушбу асарлардаги шеърий матнлар поэтикасининг туркий-тарихий насрдаги бадиий-эстетик ҳамда туркий тилнинг семантик-стилистик  хусусиятлари аниқланган;

 Навоий тарихий асарлари қаҳрамонларининг ўзига хос миллий ва маънавий олами, уларнинг тарихий фаолияти ҳамда тақдири ҳақидаги маълумотлар “Хамса” достонларидаги бадиий талқини билан солиштирилиб, ҳукмдорларга хос фақрсифат, дарвешсифат, адолатпарварлик, диёнат каби ижобий фазилатлар ва нодонлик, калтабинлик, худбинлик каби салбий хусусиятлар далилланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши .

Алишер Навоий тарихий асарларининг илмий таҳлили бўйича қўлга киритилган илмий ва амалий натижалари асосида:

Алишер Навоий тарихий асарларидаги ғоявий-бадиий жиҳатдан қўлга киритилган илмий  хулосалардан ОТ-Ф8-027 рақамли “Қўлёзма манбаларнинг миллий-маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазрлигининг 2018 йил 10 апрелдаги 89-03-1358-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг қўлланилиши натижасида  “Тарихи мулуки Ажам” асаридаги тарихий ҳодисалар ва шахслар, Навоий тарихий асарларида кўзга ташланган халқчиллик тамойили, бу асарлардаги  фольклор намуналари, ҳикоятга оид масалаларга ойдинлик киритиш имкониятини берган;

Алишер Навоий ижодида янги қаҳрамон ва персонажлар билан мулоқотга киришиш каби усуллар воситасида бадиий тимсоллар яратиш, шоирнинг эстетик ғояларини ўрганишга  оид хулосалардан F-1-135 рақамли “Алишер Навоий асарларининг конкордансининг илмий-услубий тадқиқи” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 июлдаги 89-03-2681-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўзбек бадиий насрида подшоҳлар зикри ўзига хос руҳ ва услубда мукаммал бадиий ифодасини топганлиги, ҳукмдор одил шоҳ образи орқали Навоий фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-сиёсий тасаввур ва қарашлари, ғоявий-назарий мақсадларининг очиб берилишига хизмат қилган;

Навоийнинг “Тарихи анбиё ва ҳукамо” ва “Тарихи мулуки Ажам”нинг ўзига хос яратилиш тарихи ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги ёш ижодкорларига, адабий кечаларда, ёш шоир ва шоиралар билан бўлган учрашувларда маърузалар қилинган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2018 йил 18 июлдаги 01-03/949-сон маълумотномаси). Илмий хулосаларнинг қўлланилиши ёш ижодкорларга Навоий тарихий асарларида шоҳлар тасвирига ўзига хос тарзда ёндашганлиги, балки халқ ва миллат фаровонлиги учун қилган эзгу амаллари ва саховатли ишлари билан белгиланганлиги ҳақида теранроқ маълумот олишга кўмаклашган.

Навоий насрий  асарларидаги тарихий шахсларнинг бадиий талқини бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканалининг “Биз кимларнинг авлодимиз” кўрсатувининг Алишер Навоий ҳаёти, ижоди ва тарихи асарлари тадқиқига бағишланган сонида диссертация маълумотларидан фойдаланган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 1 августдаги 02-16/385-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг эстетик савияси ошган ва телетомошабинлар аудиториясининг кенгайишига хизмат қилган.