OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Чориев Шерзоджон Шокиржоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 okt 2018

Чориев Шерзоджон Шокиржоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Чориев Шерзоджон Шокиржоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви жамғармалари – Туркистон АССРдаги иқтисодий жараёнларни ёритувчи манба сифатида”, 07.00.08–Тарихшунослик, манбашунослик  ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2018.3.PhD/Tar78.

Илмий раҳбар: Зияева Доно Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти, DSc.06.01.2018.Tar.56.01.

Расмий оппонентлар: Махкамова Нодира Рахмановна, тарих фанлари доктори; Асадова Шоира Иноятовна. тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Шарқшунослик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида сақланаётган Туркистон АССР қишлоқ хўжалиги, молия, савдо, саноат соҳаларига тегишли архив жамғармалари ҳамда ҳужжатларининг манбавий аҳамиятини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

хусусий мулкни оммавий равишда давлат тасарруфига ўтказилиши натижасида озиқ-овқат тақчиллиги юзага келганлиги ва қишлоқ хўжалигида чорвачилик, ипакчилик, йилқичилик кескин қисқариб кетганлиги аниқланган;

ирригация тизимига тегишли даражада эътибор қаратилмаганлиги ва етарли маблағ ажратилмагани сабабли суғориладиган ер майдонлари кескин камайиб кетганлиги аниқланган;

ишлаб чиқариш воситаларининг эскирганлиги, саноат соҳасида давлат монополиясининг ўрнатилиши бу соҳани ривожлантиришга жиддий тўсиқ  бўлганлиги кўрсатиб берилган;

Туркистоннинг умумфедерал валюта ва бюджет тизимига киритилиши ўлка иқтисодининг марказга қарам бўлиб, бюджет маблағларининг, аввало марказ манфаатлари учун сарфланганлиги асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви жамғармалари  – Туркистон АССРдаги иқтисодий жараёнларни ёритувчи манба сифатидаги тадқиқоти давомида олинган илмий натижалар асосида:

Туркистон АССРда давлат ташкилотларининг архив жамғармалари таҳлили юзасидан олинган натижалар “Архившунослик” дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги гувоҳномаси. Рўйхатга олиш рақами: 434-147). Ушбу дарслик олий ўқув юрти талабаларини архившунослик соҳасида билим ва кўникмаларни янада оширишга хизмат қилган;

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивининг архив жамғармаларидаги маълумотлар асосида Туркистонда Муваққат ҳукуматнинг ташкил этилиши, Туркистон АССРда давлат бошқарув тизими, олий органлар фаолияти ва уларнинг вазифалари каби масалалар юзасидан олинган натижалар “Ўзбекистоннинг давлат муассалари тарихи” дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги гувоҳномаси. Рўйхатга олиш рақами: 434-148). Ушбу дарслик Олий ўқув юрти талабаларини давлатчилик тарихига оид билим ва кўникмаларини янада оширишга хизмат қилган.