OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хасанова Машхура Жумановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 okt 2018

Хасанова Машхура Жумановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хасанова Машхура Жумановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XV аср туркий шеъриятида қасида жанри”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари)

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fil393.

Илмий раҳбар: Муҳиддинов Муслиҳидддин Қутбиддинович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонентлар: Эркинов Афтондил Садирхонович, филология фанлари доктори; Эшонқулов Хусниддин Примович, филология фанлари номзоди, доцент. Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқот мақсади: қасида жанри, унинг шаклланиши, қасида жанрининг туркий шеъриятда пайдо бўлиши ва XV аср туркий қасидачилигининг бадиий-эстетик жиҳатлари, тамойилларини аниқлаш, шулар орқали қасида жанрининг мумтоз адабиётдаги ўзига хос мавқеи, нуфузини муайянлаштириш ва асослашдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қасида жанрининг пайдо бўлиши ва ривожланиши бўйича мавжуд илмий, назарий қарашлар асосида унинг жанрий хусусиятлари XV аср адабий жараёни контекстида очиб берилган;

қадимги “тангирла”, “алқиш” каби жанрлар ва эпик достонлар таркибидаги мадҳлар воситасида қасида жанрининг туркий муҳитда ўзига хос илдизлари мавжудлиги далилланиб, унинг энг тараққий этган даври XV аср эканлиги исботланган;

Саккокий ва Ҳофиз Хоразмий томонидан яратилган, аммо тадқиқ этилмаган қасидалари илмий истеъмолга киритилиб, мавжуд манбалар асосида Саккокийнинг нисбаси, яъни туғилган жойга нисбатан тахаллуси ҳамда Гадоий ва Ҳофиз Хоразмий қасидаларининг мамдуҳлари аниқланган;

Саккокий, Лутфий, Гадоий, Ҳофиз Хоразмий ва Алишер Навоийларнинг ижтимоий, фалсафий, диний-тасаввуфий қарашлари акс этган қасидаларини таҳлил ва талқин этиш орқали шоирларнинг мадҳ ва мақтов усули билан мамдуҳларга таъсир этиш ва уларни улкан мақсадлар сари чорлаш маҳорати ва услубларининг ўзига хослиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

XV аср туркий шеъриятида қасида жанрини тадқиқ этишда олинган амалий натижалар асосида:

XV аср туркий шеърияти, темурийлар даври маданияти ва темурий султонларнинг адабиётга қўшган ҳиссалари ва уларга бағишланган қасидалар бўйича олинган хулосалардан ОТ-Ф1-138 рақамли “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик таҳлили” мавзуидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 89-03-2734-сон маълумотномаси). Натижаларнинг  қўлланилиши билан XV аср туркий шеърияти, темурийлар даври маданияти ва темурий султонларнинг адабиётга қўшган ҳиссалари ва уларга бағишланган қасидаларни ўрганиш имконияти яратилган;

Шарқ мумтоз адабиётининг асосий жанрларидан саналган қасида жанри поэтикаси, композицияси, унинг шаклланиш босқичлари, тарихи ва тараққиёти, туркий қасидачиликнинг шаклланиши, XV аср қасидачилик анъаналари, шу даврда яратилган қасидалар ва уларнинг бадииятини тадқиқ этиш борасида олинган илмий натижалардан Ф-1-139 рақамли “Шарқ халқлари адабиёти тарихи ва жанрлари типологияси” мавзуидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 сентябрдаги 89-03-3204-сон маълумотномаси).  Олинган натижаларнинг қўлланилиши қасида жанрининг асосий бадиий-эстетик хусусиятларини таърифлаб беришга хизмат қилган;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимида ташкил этилган “Садоқат” ижодий тўгараги ва адабий кечаларда ушбу тадқиқотнинг XV аср туркий шеъриятининг ўзига хосликлари, қасида жанри, унинг тараққиёт босқичларини кўрсатиб бериш бўйича хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 01-03/909-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши ёш шоир ва шоираларга мумтоз адабиёт намояндаларининг ҳаёти ва бадиий меросини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этган;

XV аср туркий шеъриятининг ўзига хосликлари бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Буюк юрт алломалари” кўрсатувида Кўрсатувда Саккокий, Лутфий, Ҳофиз Хоразмий ва Алишер Навоийларнинг ижтимоий, фалсафий, диний-тасаввуфий қарашлари акс этган, XV аср сиёсий-ижтимоий ҳаётини ўзида мужассамлаштирган қасидаларининг аҳамияти ва уларда акс этган янги бадиий-эстетик тамойиллар каби масалалар атрофлича ёритишда фойдаланилган (“Маданият ва маърифат” телеканалининг 01-16/377-сон маълумотномаси). Олинган амалий натижалар телетомошабинларни XV аср қасидалари билан таништиришда муҳим аҳамият касб этган.